- Ўргимчак тўри мустаҳкамлик борасида шу диаметрдаги симдан қолишмайди. - Голливуд актёри Том Крузнинг ҳақиқий исми – Томас Малотер. - Судралиб юрувчилар ва илонлар учрамайдиган ягона минтақа – Антарктида. - 1936 йилда америкалик енгил атлетикачи Жесси Оуэнс 90 метрга югуришда пойгачи отдан ўзиб кетган. Ваҳоланки, отга енгиллик берилганди. - Бугунги кунда дунёда мавжуд саноат даражасида ишлаб чиқариладиган гелий АҚШда қазиб олинади. - Қадимги Мисрда операция жараёнида бемор вафот этса, жарроҳнинг қўллари чопиб ташланган. - Тунда бойўғлидек яхши кўра олиш учун одамнинг кўзлари ҳандалакдек бўлиши керак. - 1911 йилда Бобби Бич Ниагара шаршарасига қилган саёҳати давомида деярли барча суякларини синдириб олган. Бироқ соғайиб, яшаб кетган. Кейинчалик Янги Зеландияда банан терисини босиб тойғаниб кетганида, боши лат еб ўлган. - Музқаймоқ турларининг энг кенг тарқалгани ва севимлиси ванил таъмлисидир. - Панда туғилганида сичқондек кичик бўлиб, вазни 120 граммга етади. - "Эр-хотин” қундузлар умрининг охиригача бирга яшашади. - Сиропсиз газли сув оҳактошлар ва бошқа "эримайдиган” минералларни эритиб юборади. - Дунёда балиқлар турининг сони сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар ва қушлар турларининг жами сонидан кўп. - Қадимги Римдаги бир кураш турида рақибга нисбатан кўз чиқаришдан бошқа барча усулларни қўллаш мумкин бўлган. - Бир финжон қаҳвада юздан ортиқ кимёвий бирикмалар мавжуд. - Билл Косби "Биринчи пландаги энг яхши актёр” номинацияси бўйича Эмми мукофотини қўлга киритган илк қора танли санъаткор ҳисобланади. - Дунёда ишлаб чиқариладиган видеоўйинларнинг 56 фоизи катта ёшдагиларга мўлжалланган. - Туяқуш тухум қўйгач, уни 42 кун босиб ётади. - Қадимги Мисрда сочларини олтин пинцетлар билан олдиришиб, бошларига хушбўй мойларни суртишган. Чунки каллик гўзаллик белгиси ҳисобланган. - Айрим денгиз отларининг узунлиги 20 сантиметргача етиши мумкин. - Дунёдаги энг катта ер чувалчанги 1868 йилда Австралияда топилган. Унинг узунлиги 1 метр 20 сантиметрга етган. - Буюк Британиядаги мактаб ўқувчиларининг ярми Германияни Европадаги энг зерикарли мамлакат деб баҳолашган. - Дельфинлар одамлардек автоматик тарзда нафас ололмайди. Демак, улар ухлай олмайди ҳам. Агар дельфин ухласа ёки ҳушидан кетса, ҳалок бўлади. - АҚШда 100 миллионтадан кўпроқ ит ва мушуклар яшайди. - 60 дақиқалик аудиокассета тасмасининг узунлиги 172 метр бўлади. - Моцартнинг майити шахси ноъмалум қашшоқларни кўмиш учун мўлжалланган қабристонга қўйилган. - Ҳар бир одам ҳаётининг ўртача 2 ҳафтасини светофорда тўхтаб кутишга сарфлайди. - Капалак қуртининг 4 мингта мушаги бор. Инсонда эса – 600 та. - "Кенгуру” сўзининг маъноси – "мен билмайман”. Капитан Кук аборигенлардан бу қандай ҳайвон деб сўраганида улар "билмайман” деб жавоб беришган.