Ўтган жума куни Карачи шаҳрида олти оёқли чақалоқ дунёга келди. Ортиқча оёқларини ҳисобга олмаганда, бола соппа-соғ, онаси билан аллақачон туғуруқхонадан уйга қайтган. Албатта, болани операция қилиш керак, харажатлар эса давлат томонидан қопланадиган бўлди. Яқин орада жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, ортиқча оёқлар олиб ташланади. Боладаги жисмоний нуқсон отасининг касби билан боғланмоқда: хусусий тиббиёт клиникасида ишлайдиган Имрон Шайх мунтазам равишда рентген жиҳозлари билан ишлайди. Карачидаги Бола саломатлиги институти шифокорлари эгизаклар туғилишини кутишганини айтишмоқда, аммо ҳомиладорлик вақтида мутация юз берган ва бир неча ойгача буни ҳеч ким сезмаган. Бундай жисмоний нуқсон бир миллионта ҳолатдан биттасида учрар экан.