Швейцариянинг La Maison Shawish заргарлик компанияси томонидан дунёдаги энг қиммат флешка яратилди. 32 гигабайт хотирага эга мазкур электрон воситанинг нархи нақ 37 минг долларга тенг. Нега бунчалик қиммат, деб ўйлашингиз аниқ. Гап шундаки, флешканинг корпуси қимматбаҳо металлдан тайёрланган бўлиб, устига чиройли тошлар қадалган. Флешка корпуси қўзиқорин кўринишида ишланган, шунинг учун ҳам Magic Mushroom Flash Drive (сеҳрли қўзиқорин флешка) номини олган. Дарвоқе, корпус соф тилладан ясалган, қўзиқорин қалпоғи эса қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Харидорлар ўзларига ёқадиган тошларга буюртма беришлари мумкин. Заргарлар қизил ва пушти ёқут, шунингдек, зумрад ҳамда бриллиантларни таклиф қилишмоқда. Флешканинг якуний нархи сиз истаган тошнинг тури ва оғирлигига боғлиқ бўлади.