Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Nokia компанияси 1,49 миллиард евро зарар кўрган. Кеча эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан компаниянинг даромадлари 29 фоизга камайган ва 7,35 миллиард долларни ташкил этган. Шу йилнинг илк чорагида кўрилган зарар миқдори ўтган йил давомида кўрилган жами зарардан ҳам кўпроқдир. Ҳисобот даврида Nokia 70,8 миллионта мобиль телефони ишлаб чиқарган, ўтган йилги кўрсаткич билан солиштирганда, бу 16 фоизга камроқдир. Смартфонлар етказиб бериш эса икки баравар камайиб, 11,9 миллион донага тушиб қолган. Компания зарарларни камайтиришга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиққанини маълум қилди, лекин тафсилотларни ошкор қилмади.