Нуфузли «Форс» журнали Россиянинг 200 нафар энг бой бизнесменлари рўйхатини эълон қилди. Журнал маълумотига кўра, бир йил ичида россиялик миллиардерлар сони бештага камайиб, 96 нафарга тушиб қолган. 200 нафар бизнесменнинг жами бойлиги 446,3 миллиардни ташкил этди, бир йил аввал эса бу рақам 498,6 миллиардга тенг эди. Шунингдек, рўйхатнинг ўтган йилги етакчиси Владимир Лисин ўрнини Алишер Усмонов эгаллади. «Металлоинвест» асосчиси ва «Газпроминвестхолдинг» бош директори Алишер Усмонов бир йил ичида бойлигини 17,7 миллиард доллардан 18,1 миллиард долларга кўпайтиришга муваффақ бўлган. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини Новолипецк металлургия комбинати соҳиби Владимир Лисин эгаллаган. Бир йилда унинг бойлиги нақ 8 миллиард долларга камайиб, 15,9 миллиард долларга тушиб қолган. Илк учликнинг охирида «Северсталь» соҳиби Алексей Мордашов бор. Эндиликда унинг бойлиги ўтган йилгидек 18,5 эмас, балки 15,3 миллиард долларга тенг. Рўйхатга, шунингдек, Владимир Потанин ($14,5 млрд), Вагит Аликперов ($13,5 млрд), Михаил Прохоров ($13,2 млрд), Михаил Фридман ($13,4 млрд), Виктор Вексельберг ($12,4 млрд), Роман Абрамович ($12,1 млрд) ва Леонид Михельсон ($9,1 млрд) ҳам киритилган. Дени Бажаев эндигина 16 ёшда, бироқ унинг бойлиги 750 миллион долларни ташкил этади. У ҳам «Форбс» рўйхатидан жой олган.