- Саккизоёқнинг кўз қорачиғи тўртбурчак шаклда. - Ҳар қандай ҳайвонни ўлдира оладиган Африка асаларилари асалхўрга бас келишолмайди, холос. - Томас Эдисоннинг 5 мингтадан ортиқ қуши бўлган. - Энг кўп пишлоқ Францияда ейилади. Шунингдек, бу мамлакат дунёдаги барча пишлоқнинг деярли ярмини етказиб беради. - Тарихда энг ёмон ҳайдовчи сифатида қолган 70 яшар чол 12 дақиқа ичида 10 та жарима олган, 4 марта қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 6 та ҳалокатга сабабчи бўлган. - Тарихда энг ёмон ҳайдовчилардан бири сифатида қолган 62 ёшли аёл эса ҳайдовчилик имтиҳонларини 40 марта топширган. - Британиялик файласуф Жереми Бентем 1832 йилда вафот этиб, барча бойлигини Лондон шифохонасига мерос қилиб қолдираётганда бир шарт қўйган: унинг майити бошқарма йиғилишларида қатнашиши керак. Ҳозиргача у барча мажлисларда "иштирок” этади. - Голландия гимнининг ўн бешта мисраси бош ҳарфлари бирлаштирилса, Виллем Ван Нассовнинг исми келиб чиқади. - Оливер Кромвел вафот этгандан икки йил ўтгач дорга осилиб, кейин боши танасидан жудо қилинган. - Самолётларга Тож Маҳал устидан учиб ўтиш тақиқланган. - Денгиз юлдузини бўлакларга бўлиб ташласангиз, унинг ҳар бир қисми вақт ўтиб яна юлдузга айланади. - Авваллари музқаймоқ тайёрланаётганда тухум ва шакардан фойдаланилмаган. Ҳозирги кунда эса музқаймоқларнинг айрим турларига сув ўтлари қўшилади. - Фламинго 80 йилча яшаши мумкин. - Туя сути ивиб қолмайди. - Аёллар дўконларда эркаклардан кўра 4 баравар кўпроқ ўғрилик қилишади. - 1952 йилда Эйнштейнга Исроил президенти бўлиш таклиф қилинган. - АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ўз инаугурациясини ўтказиш учун қарз олган. - Ерда 200 миллион йилдан буён истиқомат қилиб келаётган, ҳатто музлик даврини яшаб ўтган тошбақалар турларининг деярли ярми бугунги кунда йўқолиб кетиш арафасида. Бунга улардан турли таомлар ва дорилар тайёрланиши сабаб. - Буқаламуннинг тили танасидан икки баравар узун. - Кокос ёнғоқларидаги суюқлик фавқулотда ҳолатда қон плазмасининг ўрнини босиши мумкин. - Рубик кубигини атиги 17 марта бураб, барча рангларини ўз жойига жойлаш мумкин. - Кемалар сувда қолдирадиган "изни” ҳатто космосдан кўриш мумкин. - Дунёдаги энг машҳур электрон китоб – Стивен Кингнинг "Ўқни миниб” асари. - Қартадаги қироллар прототиплари: қарға қирол – Шоҳ Довуд, чиллик қирол – Буюк Александр, таппон қирол – Буюк Карл, ғишт қирол – Юлий Цезар. - Гарвард – АҚШдаги энг қадимий университет. - 1876 йилда Америкада Марказий истироҳат боғи очилди. Унинг майдони Монако давлатиникидан икки баравар катта. - Ҳар бир киши ҳаётининг ўртача 2 йилини телефонда гаплашишга сарфлайди. - Дунёда гуручнинг 15 мингдан ортиқ тури бор. Уни жаҳон аҳолисининг деярли ярми ҳар куни истеъмол қилади. - Пиширилган қисқичбақанинг думи тик бўлиши унинг ўлганидан кейин қозонга солинганидан далолат беради. Тириклайин пиширилган қисқичбақанинг думи эгилган бўлади. - Радийни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлган Мария Склодовская-Кюри нурланиш касаллигидан вафот этган.