Март кунларининг бирида сайрга чиққан 26 ёшли америкалик Кристина Болден кутилмаганда йиқилиб тушди. Шифокорлар унда томирлар аневризмаси туфайли бош мия ҳалок бўлганини қайд этишди. Кристина эгизакларга ҳомиладор эди. Унинг яқинлари шифокорлардан ҳали туғилмаган болаларни асраб қолишни қаттиқ илтимос қилишди. Докторлар аёлнинг танасини тирикликни қувватлаб турувчи аппаратга улашди, ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида эса кесар кесиш йўли орқали эгизак ўғил болалар дунёга келди. Шундан кейин Кристинанинг танаси аппаратдан узилди. Чақалоқларнинг бўйи 15 см бўлиб, вазни атиги 1 кило. Айни пайтда улар интенсив терапия курсидан ўтяпти. «Чақалоқлар яшаб кетишига умид қиляпмиз, – дейди Мичиган институти клиникаси профессори Косман Вандевен. – Лекин улар жуда кичкина, шунинг учун бирор аниқ фикр айта олмаймиз».