Марказий Африка мамлакатларида очлик муаммоси ўтган йилгидан каттароқ офатга айланиши мумкин. Бу ҳақда БМТ мутахассислари маълум қилишди. Айниқса, Чадда вазият анчагина мураккаб, бу ерда ўтган йилга нисбатан тўйиб овқат емайдиган болалар сони бирмунча ортган. «Тиббиёт марказлари йўқ ҳудудларда одамлар фарзандларига ўзлари ёрдам беришга уринишади, – дейди педиатр Жолиан Кадаби. – Кўпинча бизнинг шифохонага болаларни ўта оғир аҳволда олиб келишади, шунинг учун ҳам баъзида уларга ёрдам беролмай қоламиз». ЮНИСЕФ томонидан Мондо қишлоғида очилган тиббиёт маркази буй ил 150 нафар хаста болаларни қабул қилди, улардан 20 нафарининг ҳаётини қутқаришга шифокорлар ожизлик қилишди. Чад қурғоқчиликдан қаттиқ қийналяпти, аксар ҳудудларда одамлар давлатдан ҳеч қандай ёрдам олишмайди.
Расскажи друзьям:
|