Янги Зеландия ҳукумати 2025 йилгача чекишни буткул тугатмоқчи. Турган гапки, чекишни бирданига тақиқлаш мушкул масала, шунинг учун ҳам ҳукумат бу жараённи босқичма-босқич амалга ошириш ниятида. Маълумотларга кўра, 2013 йилдан эътиборан Янги Зеландияда тамаки маҳсулотларининг нархи йилига 10 фоизга ошадиган бўлади, натижада 2015 йилга бориб бир қути сигаретанинг нархи 40 долларга етади. Тахмин қилинишича, тамаки маҳсулотларининг нархи йилига 30 фоизга ошиши ҳам мумкин. Агар бу чора қўлланилса, 2025 йилда бир қути сигаретанинг нархи 100 долларга етади.