Франциялик Филипп Круазон бахтсиз ҳодиса туфайли оёқ-қўлларидан маҳрум бўлган. У сайёрамиздаги беш қитъа орасидаги бўғозларни сузиб ўтиш ниятида. Унга профессионал сузувчи Арно Шассери ҳамроҳлик қилади. Бир пайтлар металлург бўлиб ишлаган 42 ёшли Круазоннинг айтишича, у нафақат машаққатларни енгишни кўрсатмоқчи, балки рамзий тарзда қитъалар орасида дўстлик кўприкларини ҳам қурмоқчи. «Сиёсий қарашларимиз, танамизнинг ранги ва жисмоний имкониятларимиз турлича бўлишига қарамай, ҳаммамиз бир сайёрада яшаймиз, – дейди Филипп Круазон. – Бу – менинг шиорим».