$IMAGE1$Xonanda Botir Qodirovning litsenziyasi bekor qilindi Хонанда Ботир Қодиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498- сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни мунтазам равишда бузиб келинганлиги, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 5 апрель куни тасдиқланган 07/1-250-сонли "Республика ва вилоятларнинг таниқли санъаткорлари ва театр артистлари иштирокида қишлоқ жойларда ўтказиладиган маданий-маърифий учрашувлар ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари режаси”нинг ижроси таъминланмаганлиги ҳамда Миллий эстрада санъатини мувофиқлаштириш Кенгашида 2010 йил 5 февралда тасдиқланган "Эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган санъаткорларни хориж давлатларига чиқиши тўғрисида”ги Тартибда белгиланган қоидаларга риоя этмаганлиги сабабли, хонандага 2012 йил 20 март куни берилган АJ-1290-сон лицензиянинг амал қилиши "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498- сон Қарорининг 1- иловаси 35-бандига асосан 2012 йил 26 апрелдан тугатилганлигини маълум қиламиз. Mualif:_Admiral_