Ушбу фильмнинг икки
қисми 2005 ва 2007 йилларда
Тим Стори томонидан суратга
олинган эди. Фильмда бош
ролларни Йоан Гриффит,
Жессика Альба, Крис Эванс ва
Майкл Чиклислар ижро
этишган.
Навбатдаги “Қойилмақом
тўртлик” мазкур
фильмларнинг асло давоми
бўлмайди. У бутунлай янги
талқинда яратилади. Янги
фильмда тўртлик
қаҳрамонларини ҳам
бутунлай янги актёрлар ижро
этишади. Уларнинг номлари
ҳали маълум қилинмаяпти.
Жошуа Транканинг сўнгги
режиссёрлик иши 2012 йилда
прокатларга чиққан
“Йилнома” фильми
ҳисобланади. Мазкур
фильмнинг касса йиғимлари
126 миллион АҚШ долларини
ташкил қилган, фильмнинг
бюджети эса 12
миллиондоллар эди.