Британиялик олимларнинг
аниқлашларича, бир ўтиришни
3 соатгача камайтирган
одамнинг умри икки йилга
кўпаяр экан. Бу хулоса British
Medical Journal нашрида чоп
этилди.Бундан ташқари, агар
телевизор қаршисида икки
соатгача камроқ вақт
сарфланса, инсон ўз умрини
яна 1,4 йилга узайтириши
мумкин бўлади.Бу хулосага
олимлар АҚШнинг саломатлик
ва истеъмол маҳсулотлари
ҳисоботини ўрганиш
натижасида келганлар.
Олимлар ўтроқ ҳаёт ва ўлим
сабабларини ўрганиб чиқиш
жараёнида 167 минг киши
устида тадқиқот олиб
бордилар.
Маълумотлар тўпланиб, ўтроқ
ҳаёт тарзига кандай таъсир
қилиши ўрганиб чиқилди.
Узоқ вақт ўтириш билан
боғлиқ ўлим 27%ни,
телевизор кўп кўрадиган
одамларда эса 19%ни ташкил
қилди.
Кам ўтирадиган ҳамда ТВ
қаршисида камроқ вақтини
ўтказадиган серҳаракат
кишиларнинг ҳаёти
бошқаларга қараганда 1,38
йилга узоқроқ давом этади.
Манба: darakchi. Gazetasidan