АҚШ миллий олимпия термаси либослари Хитойда тикилибди
АҚШда катта жанжал
бошланди. Гап шундаки,
мамлакат олимпия миллий
термасининг либослари
Хитойда тайёрланибди ва
"Made in China" деган тамғалар
ёпиштирилибди.
Ушбу либосларни АҚШ
делегацияси 27 июль куни
Лондон олимпиадаси очилиш
маросимида кийишлари керак
бўлади.
ABC телеканалининг
журналистлари ушбу
тамғачани кўриб қолишган.
Бундан эса, каттагина жанжал
келиб чиққан. Уларнинг
фикрларича мамлакат миллий
термасининг либослари АҚШда
ишлаб чиқарилган бўлиши
керак экан.
Ушбу воқеанинг охири қандай
тугашини тахмин қилиш
қийин бўлмоқда.
Манба: itar-tass.com, uff.uz
, darakachi gazetasi