Бу йил
Ўзбекистонда «Нексия» автомобилининг
янги модели ишлаб
чиқарилади.
UT нашрининг ёзишича,
«Ўзавтосаноат» АК жорий
йилда юқоридаги лойиҳани
қўшиб ҳисоблаганда жами 7
та лойиҳани амалиётга тадбиқ
этишни режалаштирмоқда.
Жумладан, Андижон ва
Фарғонада “GM-Uzbekistan”
ЁАЖда ишлаб чиқарилаётган
автомобиллар учун эҳтиёт
қисмларни тайёрлаш,
Самарқанда виялотида эса юк
автомобиллари, тиркамалар
ва уларга зарур мосламаларни
ишлаб чиқариш йўлга
қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, “GM
Uzbekistan” қўшма корхонаси
2013 йилда енгил
автомобиллар
экспортини 120 мингтага
етказишни
режалаштираётгани хабар
қилинганди. Бу эса 2011 йил
билан
солиштирганда 1,4 баробарга
кўпдир.
Бу йил экспортга 90 мингта
машина
йўналтирилади. 2011 йилда
экспортга чиқарилган
автомобиллар 85 мингтани
ташкил қилганди. Умумий
ҳисобда “GM Uzbekistan” 2012
йилда 240 мингта автомобил
ишлаб чиқаради, 2013 йилда
ушбу кўрсаткич 270 мингтага
етказилади.
Манба: darakchi gazetasi