МТС: Бу рақам билан вақтинча боғланиш мумкин эмас!
Аввал хабар берганимиздек,
Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлиги
«Ўздунробита» ХК МЧЖнинг
лицензиясини 10 кунга
тўхтатиб қўйди.
"Айрим фаолият турларини
лицензиялаш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 22-моддасига
мувофиқ мазкур компанияга
кўчма радиотелефон (мобил)
алоқа тармоқларини
лойиҳалаш, қуриш,
фойдаланиш ва хизматлар
кўрсатиш фаолияти билан
шуғулланиш ҳуқуқи учун
2004 йил 28 июлда берилган
AA серияли 0000682 рақамли
лицензиянинг амал қилиш
муддати корхонанинг бир неча
марта ва мунтазам қўпол
қоида бузарликларга йўл
қўйгани, назорат қилувчи
органнинг кўрсатмаларини
бажармаганлиги учун
Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш
агентлигининг 2012 йил 17
июлдаги буйруғига кўра,шу
йил 17 июл соат 18:00 дан 10
иш кунига тўхтатилди.
Манба: darakchi gazetasidan