Кейинги пайтда машҳур
моделлар ўзларини кино
соҳасида синаб кўришга
ҳаркат қиляптилар ва
кўпчилиги муваффақиятга
эришяпти. Уларнинг сафига
россиялик модель Ирина
Шейк ҳам қўшилмоқда.
Ирина Шейкни дунё
Криштиану Роналду орқали
таниди. Улар 12 июл куни
оила қуришга қарор
қилишганди, бироқ
кутилмаганда тўйни
қолдиришга тўғри келди.
Ҳозир икковлон балиқ овида.
Гап шундаки, Ирина кинода
ўзини синаб кўрмоқчи. У
инглиз тилида суратга
олинадиган, рус ва
америкалик
киноижодкорларнинг
ҳамкорликдаги янги лойиҳаси
- романтик комедияда суратга
тушмоқчи.
Ирина Шейк бу роль
орқали “Голливуд”га йўл
олмоқчи.
Мазкур лойиҳа
продюссерлиги билан Enjoy
Moviesкомпанияси
шуғулланади. Суратга олиш
ишлари куз ойларига, фильм
премьераси эса 2013 йилнинг
баҳорига мўлжалланган.
Фильмда шунингдек, Гаэль
Гарсия Берналь, Крис Пайн ва
Харви Кейтель каби актёрлар
ҳам иштирок этади.