Bosh sahifa » 2012»Iyul»17 » Балиқчилар туфайли Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида низо чиқди
00:50
Балиқчилар туфайли Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида низо чиқди
АҚШ денгиз кучларига
қарашли "Rappahannock"
кемасининг ҳинд
балиқчиларининг кемасига ўқ
узиши натижасида бир
балиқчи ҳалок бўлди, уч
нафари жароҳат олди. Бу
ҳодиса Ҳиндистон ва АҚШ
ўртасида дипломатик низога
сабаб бўлди.
Ҳиндистон ташқи ишлар
вазирлиги Абу Дабидаги
элчисига БАА ҳукумати дарҳол
бу трагедик воқеа бўйича
тергов ишларини бошлаши
лозимлигини талаб қилган.
Америкалик мутасаддилар ҳам
бу масала бўйича суриштирув
ишларини олиб боришларини
Ҳиндистон ҳукуматига маълум
қилишган.
Воқеа Дубай яқинидаги Жебел
Али деган жойда содир бўлди.
Америкаликларнинг айтишича,
кема АҚШ кемаси томон илдам
одимлаган, шундан сўнг
уларга қарата ўқ узишган.
Бунинг натижасида бир
балиқчи ҳалок бўлди, уч
нафари жароҳат олди.