Бу хонанда кўриниши, гап-
сўзларидан ўғил болатабиатга
ўхшайди. Дўстлари талайгина
бўлса керак, деган хаёлда
эдим. Бироқ мени ҳайрон
қолдиргани, на боғчада ва на
мактабда ўғил бола дўстлари
бўлмаган экан. Ҳанузгача бу
эскича одат янги тус олмабди.
Келинг, фикримни хонанда
Зебонинг ўзи давом эттира
қолсин…
«СИНФДОШ ЙИГИТ тош отиб
кузатганди»
— Мактабда ўқиган
вақтларимни эсласам, 5-
синфлигимдаги ёқимсиз вазият
кўз ўнгимда гавдаланаверади.
Опам Малика билан бир
синфда ўқиганмиз.
Синфдошимиз аввал опамга
севги мактуби ёзган. Малика
опам севгисини рад этганидан
кейин эса худди ўша
мазмундаги номани менга
жўнатган. Мендан ҳам ижобий
жавоб ололмагач, шунга
яраша жавоб қайтаришга ахд
қилган экан. Ўқишимиз
куннинг иккинчи ярмида
бошлангани учун кечга қолиб
кетардик. Бир куни қор
гупиллаб ёғаётган, устига-
устак, ғира-ширада уйга
кетаётганимизда, ўша
синфдошимиз бизни тош отиб,
қўрқитиб уйимизгача кузатиб
қўйган. Отам бу ҳолатдан
ғазабланиб, эртаси куниёқ
мактабга борган ва ҳалиги
синфдошимиз бутун синфнинг
олдида шарманда бўлган.
«ОТАМнинг SMSлари»
— Отам
меҳрибон, фарзандларига
бирон марта қаттиқ
гапирмаган, дилкаш одам.
Феъл-атвор жиҳатдан у
кишига ўхшашга ҳаракат
қиламан. Қизлар бўлажак
турмуш ўртоғи ҳақида
ўйлаганида кимдир «Бой
бўлсин», бошқаси «Бўйи
баланд, келишган йигит учраса
қанийди», дейди. Мен эса
ҳаётдаги иккинчи ярмим ҳар
тарафлама отамга ўхшашини
астойдил ният қилганман.
Болалигимда отамни
қийнаганим сира ёдимдан
чиқмайди. Отамнинг иш жойи
маълум вақт Сурхондарёда
эди. Ўша вақтда онам
Тошкентга бувимнинг ёнига
борадиган бўлди. Шунда
«Онажон, катта қиз бўлиб
қолдим. Опаларим билан
дадамнинг олдида қоламан»,
дедим. Онам гапимга ишонди.
Лекин ўша куни кечқурун
«Ойимга бораман», деб
жанжал қилганман. Ярим тун
бўлишига қарамай, отам
кўнглимга қараб, бир амаллаб
чипта топиб, Тошкентга олиб
борган экан. Айтмоқчиманки,
отам жуда эътиборли. Уч опа-
сингил оилали бўлишимизга
қарамай, у киши ҳар куни
тонгда, тушда ва кечки пайт
«Овқатланиб олдингми, жон
қизим?» деб ҳар биримизга
SMS ёзишдан эринмайди.
«УКАМ билан сирдошмиз»
—
Учта
қиздан
кейин
туғилган
укам
Исломжон
17 ёшда. Эркалик эстафетасини
унга топширганман, бу борада
ўрнимни билдирмасликка
астойдил ҳаракат қилади
(кулади). Ҳозирги айтадиган
фикримни уйимдагилар қабул
қиладими ё йўқ, билмадим,
лекин укам опаларимга
қараганда мен билан яхши
чиқишади, сирдошмиз. Йиллар
ўтгани сари бемалол суяна
оладиган яна бир инсоним
шаклланаётганидан хурсанд
бўламан. Феълидаги
қадрлайдиган жиҳатим —
уришсам ҳам, урсам ҳам ота-
онамга лом-мим демасди.
Ҳозир Исломни урганларимни
эсласам, уяламан, очиғи.
«СЕВГАН ИНСОНИМ
ҳақида…»
— Севган инсоним бир
сўзли, мақсади сари олға
интилувчан. У киши билан
Тошкент Давлат
Шарқшунослик институтида
ўқиб юрган кезларимизда
танишганман. Мени биринчи
бор кўрганида ўзига-ўзи
«Ҳаётимни албатта шу қиз
билан боғлайман», деган экан.
Бу мақсадига эришиш учун
айёрона йўлни танлаган. Яқин
дугонам орқали кўнглимни
олишга уринган. Бироз вақт
ўтиб, бир дугонам «Зебо, бу
йигит яхши эмас, кеч
бўлмасидан алоқангни уз»,
деган. Унинг гапига ишониб,
муносабатларимизга нуқта
қўйганман. Орадан тўрт йил
ўтиб, ўша дугонам севган
инсонимни ўзи ёқтиргани учун
шундай йўл тутганини билиб
қолганман. Келишган, ақлли
йигит бўлгани учун аслида
институтда жуда кўп қизлар у
кишини яхши кўрарди.
Санъатда ижод қилишимга
аввалига қаршилик қилганди.
Қатъиятим сабаб, вақт ўтиб,
мени тушуна бошлади.
«ЎҒИЛ ФАРЗАНД кўрсам...»
— Худо хоҳласа, ўғил
фарзанд кўрсам, уни мард,
жиддий, мақсади сари
интиладиган, ҳар қандай
вазиятда аёлларнинг
ҳурматини жойига қўядиган,
бир сўзли қилиб тарбиялаш
истагидаман. Ҳозир, афсуски,
йигитлар табиатида романтика
йўқолиб бораяпти. Албатта
ўғлимда романтикани ҳам
шакллантираман.
«Уятчан МУХЛИС»
— Ашаддий
мухлисларимни танийман. Бир
воқеа сира ёдимдан чиқмайди.
Уч-тўрт кун уйга кириб-
чиқишимида доим укам тенги,
қўлида гул ва юмшоқ ўйинчоқ
кўтариб олган йигитга кўзим
тушарди. Охири бешинчи кун
ҳалиги йигит журъат топиб,
совғаларини бериб, менинг
мухлисим эканини билдирди.
Ҳар битта мухлисимнинг
ижодимда ўрни беқиёс.