Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Iyul » 21 » Менинг исмим - абитуриент! (ҳажвия)
13:38
Менинг исмим - абитуриент! (ҳажвия)
(Ҳиндларнинг шунга ўхшаб кетадиган киносига вапше алоқаси йўқ) Отам темирчи ўтмаган бўлса- да, гапхалтам очилиб кетса, жағим-жағимга тегмай қолади. Гапнинг ичак-чавоғини четга қўйиб, пўсткалласини айтганда, камина 6-курс абитуриенти Суннатилломан. Мана, 5 йилдан буён ўқишга кириш учун имтиҳон топшираман, аммо ҳеч “ўхшамаяпти”. Биринчи йили баланд охурдан ем еб ўрганган қўчқор сингари гарчи қорнимни ёрса алиф чиқмаса- да, бундайроқ ўқишларни назар–писанд қилмасдан, тўғри “дипломатия”нинг эшигини қоққанман. Олдимга саволларни олиб келиб қўйишди. Катакларни нақш чизгандек чиройли қилиб тўлдириб чиқдим. Имтиҳон залидан биринчи бўлиб чиқдим, телевизорга чиқаришади, деб. Мандат куни исмимни тўғриси рўйхатдан излаб тополмадим, қўшиқда айтилганидек, “Мен ўзимни топмадим”, 500-қаторгача лупада қидиргандек ахтардим. Кейин қарасам, қийналишимга ҳожат йўқ экан. Исмимни алоҳида ажратиб қўйишган экан, энг пастда, яъни 1798- қаторни “Машарипов Суннатилло” деган исм безаб турган эди. Шунга яраша қишлоққа лаб-лунжим осиғлиқ ҳолда қайтганман. Отам “Майли, хафа бўлма, келаси йил бор-ку!” деб тасалли берди. Энам ҳам юпатиш билан чекландилар. Келаси йили кўзни чирт юмиб, яна ўзимни имтиҳон залида кўрдим. Бу гал шошмадим, “Кола”нинг ичига шпаргалка солиб киргандим, шу шпаргалкани баклажкадан олишга 2 соат вақтим кетди. Олиб қарасам, бу имтиҳонда менга умуман алоқаси бўлмаган биология фанидан шпаргалка экан. Ярамас шпаргалка сотувчи тоза лақиллатибди. Яна кўнглимга қулоқ тутиб, жавобларни белгилашга мажбур бўлдим. Мандат якуни эса, бой-бояги, бой хўжанинг таёғи бўлди. Уйга келсам, аҳвол жуда жиддий, фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Отам эшикдан кирар-кирмасимдан байту ғазаллар айта бошлади. Камсуқум энамнинг оғзига оқ ит кириб, қора ит чиқди. Умуман сўкмайдиган аммам, бир қоп ёнғоқдек шалдур- шулдур бўлиб қолган. Кейинги йиллари ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт факультетларига тест топшириб, қаҳрамонларча йиқилдим. Лекин йиқилганимни тан олмадим. Бу йил тупроқшунослик деган факультетга ҳужжат топширдим. Одам оз экан. Қўшниларимиз Матрасул тракторчининг ўғли гўрковшуносликка топширибди, деб гап чиқаришибди. Майли, мевали дарахтга доим кесак отишади, ҳали кўрамиз. Ҳа, бу йил ўқишга кирмасам бўлмайди. Дўстим Анварнинг тавсияси билан қутлуғ қадамжолардан бирига йўл олдим. Ҳа, ҳар ҳолда ниятни холис қилиб, қутлуғ қадамжони зиёрат қилиш кўнгилни таскин қилади. Жуда вақтли борган эканман, бу пайт асосан, деканлар, домлалар, ишқилиб бўйинбоғ таққан казо-казолар боришар экан. Қизиғи, тарих фанидан менга репититорлик қилган Шавкат домлани ҳам кўриб қолдим, ўтган йили 3 ой тайёрландим, тузукроқ ўқитмади, фақат шпаргалка жавобларни ёд олдирди, холос. Бу йил ҳам яна баъзи содда абитуриентларга репититорлик қилган шекилли. Қўшним Абдурасулни ўқишга киритгани эвазига “Нива”сини “Жип”га алиштирган домуллани ҳам кўрдим. Тавба қилиш ниятида борганми ёки ўғлига ҳам “Жип” олиб бериш умидидами, буниси менга қоронғи. Соат 10 дан бошлаб ўзимга ўхшаган абитуриентлар кела бошлашди. Ичида танишлар ҳам учради. Ўтган йили мен билан имтиҳонда ёнма-ён ўтирган макулатурачи Жавлон, ҳар йил шпаргалка билан кирадиган кўк кўзли йигит, ўтган йили кимнингдир ўрнига кириб, “Отангнинг исми ким?” деган саволга жавоб беролмай “Отамни танимайман” деб юборгани учун ҳайдаб чиқарилган Мамажон... қисқаси ҳаммаси ўзимизникилар. Кимдир қўй етаклаган, кимдир ўзи сўппайиб келган. Ичларидан нималар ўтяпти, буни худонинг ўзи билади. Тушликка яқин учинчи, энг асосий гуруҳ келаркан, булар кобра билан анаконданинг ёғини аралаштириб ялайдиганлар тоифасидан, яъни шпаргалкашунослар, бировнинг ўрнига кириб чиқувчилар, масофадан жавобни айтиш хусусиятига эгалар ва имтиҳон орқали рўзғор аравасини мингга қўйиб айлантиришни мақсад қилган мавсумий “бизнесмен”лар... Келинг, энди қалампир гулли дўппини бошдан олиб, дастурхоннинг бир бурчагига қўяйлик-да, бир мулоҳаза юритайлик, унинг устига кун ҳам иссиқ, бош терлаб кетди. Машойихлардан бири шундай деган: “Ҳақиқат бўлмаганида эди, виждон ақлдан озар эди”. Нияти холис бўлмаган бунақа одамлар муқаддас зиёратгоҳларга қай юз билан боришмоқда. Уларнинг ҳақиқати нима, нега чин ҳақиқатни оёқости қилишади, виждонлари ақлдан озмасмикан?! Ўз кучи билан ўқишга кирмоқчи бўлганларнинг ўрнига қинғир йўллар билан кўз олайтириш, яна зиёратгоҳлардан бу “қинғир” ишларига мадад излаб боришлари қайси қолипга тушади?! Ниятинг пок бўлса, қалбингдаги истак албатта амалга ошади. Шундоқ экан, қора ниятда қутлуғ жойларга боришдан маъни не?! Суннатилло, 5-курс абитуриенти


Расскажи друзьям:


Прикрепления: Картинка 1
Категория: Oila va jamiyat | Ko'rildi: 1176 | Qo'shdi: Azizbek | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:12:12

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:18.119.117.77
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3