Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Iyul » 21 » "Юлдузлар фабрикаси" : Ким? Қаерда? Қачон?
14:02
"Юлдузлар фабрикаси" : Ким? Қаерда? Қачон?
Бугунги кунда ўзбек санъати кундан-кунга ривож топиб, янги иқтидорли хонандалар билан бойиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда ҳар куни янги чеҳра ва янги қўшиқлар мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Санъат оламида янги чеҳраларни кашф этишда продюсерлик марказларининг ўрни беқиёслигини билган ҳолда пойтахтнинг энг таниқли ва илғор продюсерлик марказларининг иш фаолияти билан танишиб, уни мухлисларга етказишга қарор қилдик. «Akfa media» санъат маркази “Akfa media” юлдузлар “етиштириб” беришда илғор. Шу кунгача бу марказдан Зиёда, Ойбек ва Нигора, Рухшона, Сирожиддин, Умидахон каби таниқли ёш хонандалар етишиб чиқиб, машҳур бўлишган. Хўш, аввалига продюсерлик маркази сифатида иш бошлаб, кейинчалик санъат маркази мақомини олган “Akfa media” қандай мезон асосида фаолият юритади? Иқтидорлилар қай тарзда танланади? Хонандалар билан молиявий масалалар қандай ҳал қилинади? «Akfa media» бадиий раҳбари Нурбек Жўрабеков: — «Akfa media»ҳар йили, Янги йил байрами арафасида кастинг уюштиради. Интернет сайтлар, радио тўлқинлари орқали эълон қилинган танловда истовчилар иштирок этишади, ғолибларни эса эл ардоғидаги устозлардан тузилган ҳакамлар ҳайъати аниқлайди. Кастингда қатнашишни истаганларнинг овоз имконияти, ташқи кўриниши, актёрлик ва рақсга туша олиш қобилияти синовдан ўтказилади. Кастингдан ўтиб, «Akfa media» билан ҳамкорликни бошлаган ёш хонандалар билан 3-6 йил мудатга шартнома тузилади. Шартномада кўрсатилган вақт икки томоннинг хоҳиши билан узайтирилиши мумкин. Агар шартнома вақти тугаб, хонанда мустақил ижод қилиш истагини билдирса, «Akfa media» билан ҳамкорликда куйланган барча ижодий ишлар (қўшиқ, клип ва видеороликлар) хонанданинг шахсий мулки ҳисобланади. — Шоу-бизнес оламида уқуви йўқ ёш хонандага марказ қандай имкониятлар яратиб беради? — Ўз фаолиятини биз билан бошлаган хонандаларга барча имкониятларни яратиб берамиз. Моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Масалан, хонанданинг овқатланишидан тортиб, автомобиль билан таъминлаш, куйланадиган қўшиқ, унга ишланган клиплар ҳамда хонанданинг рекламасига сарфланадиган харажатлар бизнинг зиммамизда. Хонанда фақат ўз устида ишлаши, раҳбарият томонидан белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши лозим. Дарвоқе, «Akfa media» санъат маркази хонандаларга ойига камида 700.000 сўмгача маош тўлайди. Бу маблағ хонанданинг иш фаолияти (тўй хизмати, машҳурлиги)га қараб ошиши ҳам мумкин. · Кастингга иштирок этишни истовчилар (+99897) 417-08-06) рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин. · «Akfa media» санъат маркази 2006 йил ташкил топган. “Тарона рекордс” студияси “Tarona records” компанияси ҳам хонандаларни кастинг асосида кашф этади. Лекин бошқа компаниялардан фарқли равишда улар ҳар йили бадиий кенгаш мажлисида иштирокчилар талабини ўрганиб чиқишади. Бундан ташқари бўлажак хонандалар ўртасида танлов ўтказади, моддий имконияти чекланган иқтидорли гуруҳ ёки яккахон хонандаларга ўзини намоён этишга кўмак бериши мумкин. Юқоридаги саволлар билан “Tarona records” студиясига ҳам мурожаат этдик. Даврон Муқимов, “Тарона рекордс” студияси директори: — Хонанда ва студия ўртасида тузиладиган шартноманинг айрим қисмлари билан таништиришим мумкин. Яъни, хонанда ўз ижодини бир текисда олиб бориши учун биз маълум бир шартларни ўз зиммамизга олганмиз. Масалан, хонанданинг имиджини яратиш ва яшаши учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминлаймиз. Санъатини ривожлантиришда керакли вокал, рақс бўйича сабоқ олиши учун имконият яратиб, харажатларини тўлаймиз. Хонандаларга қўядиган талабимиз — улар ўз устида ишлаб, санъатини ривожлантириб, яратилган имкониятларни суиистеъмол қилмасдан ишлашлари лозим. Бундан ташқари, компания билан хонанда ўртасида тузиладиган шартномада ҳамкорлик муддатига алоҳида эътибор берилади. Масалан, 5 йилга тузилган шартномани хонанда ўз хоҳиши билан муддат тугамасдан бузса, унда хонанда белгиланган жарима пулини тўлайди. Шу билан бирга “Tarona records” томонидан хонандага берилган ном (тахалус), куйланган қўшиқларининг барчаси компаниянинг шахсий мулки ҳисобланади. Шартномани бекор қилган хонанда бу қўшиқлар ва номдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Хонандаларимизга қанча пул беришимизни айта олмайман, бу ташкилотнинг ички сири ҳисобланади. («Akfa media» санъат марказидан фарқли, бу компания ўз хонандаларига ойлик маош эмас, фойдадан тушган маблағдан фоиз ажратиб беради). Лекин бир нарсани айтишим мумкин, биз бугунги кунда фаолият юритаётган продюсерлик марказлари ичида хонандаларига энг кўп фоиз ажратадиган марказ ҳисобланамиз. Дарвоқе, “Тарона рекордс”да Шаҳзода, Лола, Нилуфар Усмонова, Шаҳноз, Шоҳрух реппер, Шахриёр, Шохруҳхон, “Ситора”, “Жоним” гуруҳлари Сарвар ва Комил каби хонандалар машҳурлик даражасига эришган. · “Tarona records” студияси 1999-2006 йилларда “Тарона” тақдимот маросимини ўтказган. · Кастинг икки йилда бир марта январ ойида ўтказилади. · Кастингда иштирок этишни истаганлар (+99871) 232-02-06 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин. · “Tarona records” студияси 1998 йил ташкил топган. “Pan terra studio” «Pan Terra» студияси нафақат санъат оламига эндигина қадам қўйганлар билан ҳамкорлик қилади, балки санъатда ўз ўрнига эга, машҳур хонандалар билан ҳам ишлайди. Ўзимизни қизиқтирган саволлар билан «Pan Terra» студияси маъмури Ангелина Кабиловага мурожаат қилдик. — Барча молиявий масалалар ташкилотимизнинг махфий сири ҳисобланади. Бу масалани фақат биз билан шартнома тузаётганлар билангина муҳокама қилишимиз мумкин. Лекин айрим маълумотларни айтиб ўтишим мумкин. «Pan Terra» студияси хонандалари бошқалардан фарқли айрим имтиёзларга эга бўлишар экан. Масалан, улар “Аъло”, “Пойтахт”, “Замин” радиоларида ва “ТВМ” мусиқий каналларида ўз қўшиқ ва клипларини чегирмалар асосида “айлантиришади”. Машҳур бўлмаган хонандалар студия раҳбарияти томонидан ўтказиладиган кастинг асосида танлаб олинади. Дарвоқе, айни кунда «Pan Terra» студиясидан рўйхатдан ўтган 74 та хонанда ва гуруҳлар мавжуд. Райҳон, Мавлуда Асалхўжаева, Манзура, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, “Уммон” гуруҳи шулар жумласидан. “Pan Terra» студияси 2002 йилдан буён фаолият юритади. “New star” продюссерлик маркази “New star” продюсерлик маркази энг ёш марказлардан бири ҳисобланади. У ўзининг бир йиллик фаолияти давомида “Баён”, Дилсўз ва Одилхон Саид деган хонандаларни элга танитди. “New star” ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марказ раҳбари Сардор Раҳимхонга қўнғироқ қилганимизда ҳеч қандай маълумот бера олмаслигини, қизиқувчилар “New star” продюсерлик марказнинг ўзига мурожаат қилишларини таъкидлади.


Расскажи друзьям:


Прикрепления: Картинка 1
Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 941 | Qo'shdi: Azizbek | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:19:01

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:18.118.137.243
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3