Сукунат чорлади анхор куйига Маст булиб, атрофда гуллар буйига Ой шуъласи тушар, зилол сувига Ох сувлар багрингга оласанми ё Гар улсам мен учун йиглайсанми ё
Ортимда колади не каро кузлар Ганимлар хаккимга номакбул сузлар Улар учун иллат хатоим излар Эй ганим кувониб куласанми ё Гар улсам мен учун йиглайсанми ё