GM-Uzbekistan қўшма
корхонаси жорий йилдан
бошлаб, Chevrolet - Малибу
моделини ишлаб чиқаришни
бошлаганидан хабарингиз
бор. Ушбу ҳафтада мазкур
янги модел автомобиллари
юртимиз автосалонларига
тарқатила бошланди.
Жумладан, 19 июл куни
Навоий шаҳридаги
"Навоийавтотеххизмат" АЖ
автосалонига бизнес классдаги
биринчи MALIBU
автомобиллари келтирилди.
Аввал хабар қилинганидек
янги автомобил учта позиция
ва рангда ишлаб чиқарилади.
Позициялар узатмалар, тепа
туйнук ва шиналар ўлчами
билан ўзаро фарқланади.
Юқори комфорт
(ўриндиқларни электрон
мослаштириш ва иситиш, орқа
ўриндиқ-ётоқ, AUX, USB-кириш,
катта юкхона, эшикнинг ўзи
ёпилиши) хавфсизлик (8та
ҳимоя ёстиғи), тезлик (260км/с
гача бўлган спидометр), 6
босқичли узатма, 18 дюймли
дисклар, йўл бошқариш
функцияси, кўрсатилган тезлик
бўйича автомат бошқарув и
бошқалар.
Ушбу автомобилнинг энг
қимматини 95 миллион сўмга
сотиб олиш мумкин.