Инсон яралибдики мўжиза
излайди. Аслида ҳаётимизнинг
ўзи мўжизаларга тўла. Оддий
дарахтнинг ўсиб, мева тугиши
нақадар буюк мўжиза, Ернинг
коинотда муаллақ туриши-
чи...Хуллас, табиатнинг ўзида
қанчадан-қанча ажойиботлар
бор. Фақат биз уларга кўникиб
кетганимиз учун ҳам, буни
оддий ҳол деб қабул қиламиз.
Мисол учун ёғингарчиликни
олайлик. Қора булутнинг ҳар
шаклга кириб, ғазабга тўлиши,
жаҳлини ошкор этиб
момақалдироқ чақиши,
бундан араз қилиб "кўз ёш"
тўкиши... Америкалик
сураткаш Камил Симэн (Camille
Seaman) ана шу табиат
ҳодисасини тасвирга олишга
иштиёманд. Қуйида унинг
ижодидан баҳраманд
бўлишингиз мумкин.