Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Iyul » 25 » "Ўйнайдиган ролларим алдамчи, аслида..."
02:55
"Ўйнайдиган ролларим алдамчи, аслида..."
Оилада қиз фарзанд вояга етар экан, она уни ҳар томонлама асраб-авайлаб, келажакда ютуқларидан фахрланиш ва бахтини кўришни истайди. Бугунги қаҳрамонларимиз эса озми-кўпми мухлисларга эга, ютуқлари айтишга арзигулик, бироқ шахсий ҳаёт борасида ҳали бир қарорга келишга улгурмаган машҳур қизлар: актриса Шодия Тўхтаева ҳамда хонанда Дилсўз. Шодия ТЎХТАЕВА, актриса, 28 ёшда. — Онамдан беркитадиган сирим йўқ. У киши ҳамиша мени тўғри тушунишга ҳаракат қилади. Энг яхши дугона она, деб тўғри айтишган. Онам билан асло зерикмайман. Ўттиз йилдан бери педагоглик соҳасида фаолият юритаётгани учун яхшигина руҳшуносга айланган-да! Тарбия борасида жуда қаттиққўл, она сифатида тергаши эса табиий. У киши кўпроқ «Хаёлинг жойида эмас, эътиборсизсан», деб танбеҳ беради. Ишга кетаётганимда ҳам уйга икки марта қайтмасам, ҳисоб эмас (кулади). Буюмларимни унутиб қолдирадиган ёмон одатим бор. Ҳатто кўзойнагим пешанамда турса ҳам «Она, кўзойнагимни кўрмадингизми? Фалон китобим қаерда?» каби саволларга кўмиб ташлайман. Шунда онамдан «Шодия, ўзи шу уйда яшайсанми?» деган жавоб оламан (кулади). «Катта-катта асарларни ёдлашга эс топасан-у, кундалик нарсаларга келганида хотиранг панд беради», дейди. — Ўйнайдиган ролларим алдамчи, аслида ҳаётда йиғлоқиман. Таъсирчанлигимни бекитолмайман, шу сабаб онам кўз ёшимнинг намини пайқаб, ёрилишга мажбур қилади. Лекин имкон қадар онамни аяшга ҳаракат қилиб, мени қийнаётган ҳамма гапни ҳам айтавермайман. — Актрисалигим туфайли онамни қийнаб қўйганман. Сабаби ишдан кеч қайтаман, вақтида овқатланмайман. Онам эрталаб алоҳида идишчада овқат тайёрлаб кетади. Ва албатта қўнғироқ қилиб, «Овқатингни еб олдингми?» деб сўраб туради. Иссиқ кийинишимга алоҳида эътибор беради. — Онам ҳақида ўйлаганимда, (чуқур хўрсиниб) ёлғизлигини ўйлаб сиқиламан. Чунки опам турмушга чиққан, мен эса гастролларга кетиб қолсам, уйда бир ўзи қолади. Бетоб бўлиб қолганида эса ўзимни қўярга жой тополмайман. Ундан кўра, мен бетоб бўлганим яхши. — Онам ўзини қийнаб, яқин жойдан харид қилмай, узоқдан бозор-ўчар қилиб келса, жаҳлим чиқади. Соат тунги ўн икки бўлишига қарамай, мураббо тайёрлайди. Соғлиғига беэътибор. Уйда кам бўлганим боис ошхона борасида онамга ёрдам беролмайман, алдаб нима қилдим. Хамир ёйишни ёмон кўрганим учун онамга ўхшаб бир зумда профессионал даражада ёйиб ташлолмайман. «Ишига ҳалал бермасин», деб, мени уй ишлари билан банд қилишни истамайди. — Волидамнинг тарбия усулларидан ҳар куни эртак айтиб ухлатишини фарзандларимда қўллашни ният қилганман. Кичиклигимда бўтқани ёмон кўришимга қармай, онам йиғлатиб, мажбурлаб едирарди. Шахсан ман келажакда болаларимга бундай йўл тутмаган бўлардим. Оч қолса, ўзи таом сўраб келади. — Таниқлилигимнинг онамга ҳалал берадиган томонлари бор. Масалан, дарс жараёнида талабалар мен ҳақимда савол бериб, луқмалар ташлаши мумкин, бу эса онамга ёқмайди. Шунда у киши «Шодия ҳам мендек ишига, яъни театрга бориб келади. Унинг ишини муҳокама қилишнинг нима кераги бор?» дейди. — Онамнинг ўрнида бўлганимда, Шодияга «Эртароқ ухлаб, вақтлироқ туришни одат қил. Футболга муккангдан кетма», дердим. Чунки кеч бўлишига қарамай, жаҳон чемпионатини кузатаман (кулади). «Эркинлигини ҳуқуқий, ахлоқий нормалар билан чегаралаб қўйганман» Юлдуз ТЎХТАЕВА, Шодия Тўхтаеванинг онаси, педагог, 52 ёшда. — Шодия иккинчи фарзандим. Икки қизнинг онасиман. Қизим билан сирдошмиз. Ўйлашимча, қизга ҳам, ўғилга ҳам ота-онадан бошқа яқин сирдош, тўғри маслаҳатгўй топилмаса керак. Боладаги ўзгаришга бефарқ қарамасдан, унинг муаммолари билан қизиқиш даркор. — Санъаткор бўлишига уч йил қаршилик кўрсатганман. Гуманитар фанлардан яхши ўқигани учун шу йўналишда ўзини синаб кўрди, ўхшамади. Қизиқиши йўлидан бориб эса энг юқори балл билан Санъат институтига ўқишга кирди. Ўзим ҳам яхши кўрган касбимда ишлаётганим учун Шодияни тушунишга ҳаракат қилдим. Ҳозир анча ўрганиб, кўникиб қолдим. Салбий қаҳрамонларни гавдалантиришига эса ижобий қарайман. Чунки ўзимдан келиб чиқаман-да, педагог сифатида талабаларни яхши, ёмонлигига қараб ўқитолмайман-ку! Шу маънода қизимнинг ҳам роль танлашга ҳаққи йўқ. Қолаверса, ижобий образ билан санъаткор қирраларини очиб беролмайди. — Қизларимнинг эркинлигини ҳуқуқий, ахлоқий нормалар билан чегаралаб қўйганман. Ҳалигача Шодиянинг ҳар бир қадами менинг назоратимда. Кунлик режаси, соат нечида уйга қайтишини билишим шарт. Бирон жойда ушланиб қоладиган бўлса, огоҳлантириб қўйиши кераклигини кичиклигидан ўргатганман. — Илк бор ютуққа эришганида, меҳнатларим зое кетмаганидан, биринчи қадамни қўйганидан хурсанд бўлганман. Ўша кун ҳалигача ёдимда. «Муҳаббат синовлари» фильмининг тақдимотида Шодияни катта экранда кўриб, кўзимда ёш билан ундан ғурурланганман. Ҳар битта премьерасига таклиф этади, мен ҳам уларнинг биронтасини ўтказиб юбормайман. — Фарзанд ва она ўртасида маълум бир чегара сақланиши керак. Шодия мухлислари учун таниқли санъаткордир, лекин менга у аввало фарзанд. Шу сабаб, эркаликларга тобим йўқ. Тарбия масаласида жуда қаттиққўлман. — Соғлиғимга эътибор бермаганида койиб қолади. Қолган масалаларда эътироз билдиришига қўйиб қўядиган оналардан эмасман (кулади). — Феъл-атвор жиҳатидан отасига ҳам, бувисига ҳам тортган. Иккала қизим ҳам ёлғондан, ҳаромдан ҳазар қилади. Виждони олдида доим юзи ёруғ бўлиши кераклигини болалигидан сингдирганман. — Антиқа одати: доим кеч қолиб юради. Ишдан кеч келгач, овқатланиб, дарров уйқуга ётмайди. Натижада эрталаб туришга қийналади (кулади). Мендаги пунктуаллик Шодияда йўқ. Лекин спектаклга ўхшаш зарур ишларда масъулиятни ҳис қилади.Бундай пайтда ўзини руҳан тайёрласа керакда! — Ёқтирмайди: товуқ гўштини, ёрқин либослар ва бўёқларни, тили бошқа, дили бошқа одамларни. — Кайфияти бўлмаган одам ёлғиз қолишни истайди. Шундай вақтда маълум бир муддат Шодиядан муаммоси тўғрисида сўрамайман, ўзи ёрилишини кутаман. — Болалигидан сақланган одати: юмшоқ ўйинчоқлар йиғиш, мультфильм кўриш. — Касб тақозоси туфайли Шодиянинг ошхонага киришга вақти йўқ. Тайёрлашни билмайдиган таомлари: манти, хоним, сомса. — Уйга кеч келишини ёқтирмайман. Лекин касби билан боғлиқ бўлгани учун доим тушунишга ҳаракат қиламан. — Шодиянинг ўрнида бўлганимда, ўзимга «Сабр- тоқатли бўлинг, доим соғ юринг», дердим. — Қизим билан аразлашиб қоладиган пайтларимиз ҳам бўлади. Бундай вақтда уни ўз ҳолига қўяман. Хатосини тушунгач, узрини сўраб, нима сабаб бундай қилганини тушунтиради. Мазкур вазиятда бақир-чақир қилиб, нега ундай йўл тутгани тўғрисида болани сўроққа тутиш нотўғри. — Қиз бола тарбиясида англаб етган ҳақиқатим — сирдош бўлиш керак.


Расскажи друзьям:


Прикрепления: Картинка 1
Категория: Shou-biznes olami | Ko'rildi: 893 | Qo'shdi: Azizbek | Теги: http://samimiyat.com | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:19:22

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:34.237.75.165
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3