Бугунги кунда ўзбек
киносанъати борган сари
ривожланиб, унда янгидан-
янги чеҳралар пайдо бўляпти.
Айниқса, актрисалар сони анча
ошган. Қизиқ, кино
мухлисларининг кўнглидан
жой олиб улгурган, бугунги
куннинг ёш ва етакчи
актрисалари битта фильм учун
ўртача миқдорда қанча
гонорар олишади? Буни
актрисаларнинг ўзидан
сўрадик, уларнинг ижодий
фаолиятига баҳо бериш учун
эса режиссёр ва сценарист
Ҳилол Насимовни таклиф
этдик.
“ЎЗБЕК ТИЛИНИ ЯХШИ
БИЛМАЙДИ”
Раъно Шодиева салмоқли,
таъсирчан роллари билан
киносеварлар кўнглидан жой
олган актриса. Дид билан
кийинадиган, ролларига ҳам
талабчан Шодиева битта
фильмдаги роли учун
5000-5500 доллар миқдорида
ҳақ олади.
Ҳилол Насимов: — Раъно
Шодиева ҳақида фақат илиқ
ва ижобий фикрларни
айтишим мумкин. Бу актриса
кўпчиликка ибрат бўла олади.
Бундан анча йиллар олдин
“Раъно, сизнинг кинодан
кинога ўтаверишингиз
мавқеингизга салбий тасъсир
кўрсатиши мумкин. Ўз
устингизда ишлашингиз учун
имконият қолдирмаяпсиз”
дегандим. Хурсандманки, у
ўша пайт менинг гапимни ерда
қолдирмаган. Раъно каби
актрисалар суратга тушган
фильмлар оммалашишига
ишонаман. Камчилигига
келсак, у ўзбек тилини яхши
билмайди. Бу иш жараёнида
унга кўп панд беради.
“ИШГА ЎЗ ВАҚТИДА
КЕЛИШНИ ЎРГАНСИН”
Жамила Ғофуровани
“салбий роллар маликаси”
десак арзийди. Чиройли, доим
кулиб турадиган бу актриса
салбий образларни ўта
маҳорат билан ўйнаб бера
олади. У фильмда суратга
тушиши учун 4000-6000
долларгонарар олади.
Ҳилол Насимов: — Жамила
Ғофуровани бемалол
иқтидорли актрисалар
қаторига қўшиш мумкин.
Режиссёр қўйган талабни
тўлиқ, маҳорат билан бажариб
бера олади. Ўз устида
ишлашдан ҳеч қачон
чарчамайди. Аммо унинг ҳам
ўзига яраша камчилиги бор.
Айниқса, кечикиш одатини
ташласа, яхши бўларди.
“БАЧКАНАЛИК ЧЕГАРАСИ
ҚАЕРДА?”
Дилноза Кубаева. Бу
актриса айни кунларда энг
талабгир ҳисобланади.
Кубаева суратга тушаётган
фильмларнинг барчаси
кассабоплиги билан ажралиб
туради. Дилноза Кубаева
хусусий студия томонидан
ишланган битта фильмдаги
роли учун 4500-5000 доллар
гонарар олади.
Ҳилол Насимов: — Дилноза
билан ишламаган бўлсам-да, у
ҳақида тасаввурга эгаман. У
жуда маҳоратли ва ўзига
талабчан актриса. Унинг
мақташга арзигулик
томонлари жуда кўп. Аммо
назаримда Дилноза кўпроқ
хусусий фильмлар билан
чегараланиб қолаётганга
ўхшайди. Айнан хусусий
фильмлардаги ролларини
кузата туриб, у бироз
бачканалик чегарасидан
ўтганини сезиш қийин эмас.
Дилноза Кубаевада
имкониятлар жуда катта,
бундан тўлиқ ва унумли
фойдаланишни билиши ва уни
тўғри йўлга йўналтириши
лозим.
“РОЛЛАРИНИ ИЧКИ
КЕЧИНМА БИЛАН ЎЙНАСИН”
Зарина Низомиддиновага
3000 доллардан 5000
долларгача гонарар тўлашса,
фильмларга суратга тушади.
Ҳилол Насимов: — Зарина
Низомиддинова ўз устида
кўпроқ ишлаши керак. Уни
ролларини кузата туриб, бу
актриса ҳали кўп ишлаши ва
чархланиши лозим деб
ҳисоблайман. Ролларини ички
кечинма билан ўйнаса,
мақсадга мувофиқ бўларди.
Кадрда одамларга хунук
кўринишдан қўрқмаслик
керак. Заринанинг биргина
омади — унинг кинобоп ташқи
кўринишга эгалигида.
“ХУСУСИЙ ФИЛЬМЛАРГА
ЖУДА МОС”
“Жаноб ҳеч ким”
картинаси актриса Асал
Шодиевага машҳурлик олиб
келган. Бошқа актрисаларга
нисбатан киноларда камроқ
кўринаса-да, унинг ҳам ўзига
яраша мухлислари бор. Асал
кинолардаги роли учун 3500
доллар атрофида гонарар
олади.
Ҳилол Насимов: — Асал
Шодиеванинг энг катта ютуғи,
омади келганида деб биламан.
Бу актриса аксарият хусусий
фильмларда рол ижро этгани
учун кўпроқ уларнинг қонун-
қоидасига жавоб беради, деб
ўйлайман. Лекин ҳаракати,
изланиши бор.
“ОДАМНИ ЖАЛБ
ҚИЛАДИГАН ТАШҚИ
КЎРИНИШГА ЭГА”
Севара Солиева ўзининг
“Пойма-пой” фильмидаги роли
билан танилди. Актрисанинг
гонарари 3000 долларни
ташкил этади.
Ҳилол Насимов: — Севара
ҳам ўз устида изланиб
келаётган ёшлардан бири.
Одамни жалб қила оладиган
ташқи кўринишга эга. Унинг
кўп ролларини кўрмаган
бўлсам ҳам, режиссёр
сифатида эътиборимни
тортган. Бу актриса ҳам ўз
устида ишлашни тўхтатмаса,
келажаги порлоқ бўлади.
“ЎЗ УСТИДА ЖУДА УЗОҚ
ВА КЎП ИШЛАШИ КЕРАК”
Шаҳзода Муҳаммедова
кино шинавандаларига “банан
яхши кўрадиган, эрка келин”
бўлиб танилган актриса.
Шаҳзода фильмларда
2500-3000 доллар гонарар
эвазига суратга тушади.
Ҳилол Насимов: — Очиғи,
Шаҳзода Муҳаммедованинг
ролларида бирор-бир
мақташга арзигулик жиҳатни
кўрмаганман. У ўз устида жуда
узоқ ва кўп ишлаши керак.
Актриса киноларда ўзини
кўрсатиш учун эмас, берилган
вазифани маҳорат билан
бажариб бериш учун чиқади.
Кўпроқ ташқи кўринишга эмас,
ички кечинмаларга эътибор
берса яхши бўларди.
Актрисанинг ютуғи —
чеҳрасида миллийлик бор.
“ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИНИ
ИНОБАТГА ОЛИБ РОЛ ТАЛАБ
ҚИЛИШ КЕРАК”
“Кўзларинг маюс” фильми
билан назарга тушган гоҳ
шаддод, гоҳ оғир-босиқ қизлар
ролини маромига етказиб
ижро этадиган Ойдин
Юсупованинг гонарари бошқа
хамкасблариникидан камроқ,
яъни— 1500 доллар.
Ҳилол Насимов: — Актёр ва
актриса учун ролларнинг
катта-кичиги бўлмаслиги
лозим. Агар улар ролнинг
ҳажмига қараб кинода суратга
тушадиган бўлишса,
ютқизишади. Шундай роллар
борки, у ҳажми кичик бўлса
ҳам юки оғир. Актрисаларимиз
мана шу жиҳатларни фарқлай
билишса, яхши бўларди. Одам
ўз имкониятларини инобатга
олиб, роль талаб қилгани
маъқул. Ойдин ҳақида
айтадиган гапим шу...
Алия Тулембаева
тайёрлади
Манба: darakchi gazetasidan