Bosh sahifa » 2012»Iyul»25 » Ҳотамтой "банкир" Балотелли барга рекорд даражада хизмат ҳақи тўлади
03:25
Ҳотамтой "банкир" Балотелли барга рекорд даражада хизмат ҳақи тўлади
"Манчестер Сити"нинг энг
ғайриоддий футболчиси Марио
Балотелли таътилда бўлса ҳам
матбуот саҳифаларига қайноқ
хабар объекти бўлишда
давом этмоқда.
Ибица шаҳрида битта кафега
рекорд хизмат ҳақи тўлади.
Гап шундаки, инглизларнинг
афсонавий футболчиси Гари
Линекернинг укаси Уйэн
Линекерга тегишли барга
ташриф буюрган ва 20
кишилик столни банд қилган
Балотелли 4 минг фунт-
стерлинг пул тўлади. Бар
хўжайини "Жуда қизиқ бўлди.
25 йил давомида ҳеч ким бир
кунда бунақа хизмат ҳақи
тўламаган эди" деди. Сал аввал
Жо Харт, Энди Керрол, Майкл
Керрик ва Дени Уэлбек каби
футболчилар ҳам бу барга
ташриф буюрганди. Бироқ
уларнинг жами тўловидан ҳам
кўп эди Марионики. Марио
бундан сал аввал
автомобилларга ёқилғи қуйиш
шохобчасидаги барча
автомобилларга ўз ҳисобидан
бензин қуйиб берганди.