Инсоннинг ақл-заковати
ривожланиб боргани сари
унинг моддий эҳтиёжини
ноанъанаивий тарзда
қондириш усуллари ҳаётга
тадбиқ қилинмоқда. Бундан
кўзланган асосий мақсад
кишиларни ҳайрат кўчасига
етаклаш орқали мўмай
даромадни қўлга киритиш
экани ҳеч кимга сир эмас.
«Dinner in the Sky» -
"Осмондаги тушлик” юқори
адреналин ва тансиқ таомни
хуш кўрувчилар учун айни
афзал жой. Бу ерга ташриф
буюрган мехмонлар европа
ошхонасининг энг кўзга
кўринган таомларини 50 метр
баландликда мустаҳкам қилиб
ўрнатилган, айланиб турувчи
креслода бамайлихотир (!)
тановул қилиш имконига
эгалар.
Амстердам, Париж,
Барселона, Мадрид, Будапешт,
Брюссель ва бошқа қатор
шаҳарлар мутассаддилари
ташриф буюрувчи
саёхатчилар учун ана шундай
антиқа хизмат турини йўлга
қўйишга кенг миқёсда
тараддуд кўрмоқда.
7 тонналик платформа –
антиқа ресторанда 4 ишчи бир
вақтнинг ўзида 22та мехмонга
хизмат кўрсатади. Бу қурилма
Белгия жиҳозларидан
фойдаланиб немис
стандартлари асосида ишлаб
чиқарилган бўлиб, қатъий соат
режимида юқорига
кўтарилади.
Бош-ошпаз
хўррандаларнинг кўз ўнгида
улар буюртма қилган таомни
тайёрлаб беради. Бу вақтда
қўшни платформадаги
мусиқачилар мехмонларнинг
яхши дам олишлари учун ўз
тинмай куйладилар.
Ушбу лойиҳа асосчилари
дунёнинг 36та мамлакатидан
қизиқиш билдирган
инсонларга амалий ёрдам
кўрсатмоқда. Компания
вакилларининг уқтиришича,
мижозларнинг саломатлиги ва
хавфсизлиги 100 %
кафолатланган экан.