Россия ташқи ишлар
вазирлиги Ўзбекистон
Республикаси Бош
прокуротурасининг Россия
элчихонаси ходимлари
“Ўздунробита” ХК (МТС шўъба
корхонаси ) мансабдор
шахслари устидан олиб
борилаётган тергов иши
юзасидан доимий хабардор
этиб турилганини тасдиқлади.
Вазирликнинг баёнотида
шундай дейилади:
Россия ТИВ «МТС» ОАЖнинг
Ўзбекистондаги шўба
корхонаси «Ўздунробита»
МЧЖ ХК атрофида кечаётган
воқеаларни доимий кузатиб
бормоқда. 17 июл куни ЎзААА
буйруғига биноан МТС-
Ўзбекистон лицензияси 10 иш
кунига тўхтатиб қўйилди.
Ўзбекистон томонига расмий
равишда мазкур корхонанинг
россиялик фуқароси
Р.М.Даутовни сўроқ қилиш
учун қўлга олингани юзасидан
ташвиш билдирилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги
элчихонаси мазкур масала
юзасидан Ўзбекистон томони
билан алоқани ушлаб
турибди. Элчихона
маслаҳатчиларига Р.М.Даутов
билан учрашиб туришга
рухсат берилган. Элчихона
берган маълумотга кўра,
Даутовнинг аҳволи қониқарли
даражада. Унинг изоляторда
сақланаётгани, ғурурини
топтамайди. Шунингдек
Даутов соғлиғи борасида
шикоят қилмаган. Унга яхши
муомалада бўлинмоқда.
Тергов жараёнида Р.М.Даутов
адвокат хизматидан
фойдаланмоқда.
Воқеалар ривожи Россия
жамоатчилигининг
эътиборини қаратмоқда.
Р.М.Даутовнинг рафиқаси очиқ
хат билан Россия Федерацияси
Президенти В.Путинга
мурожаат қилган.
Россия томони ўз фуқароси ва
“МТС” ОАЖ шўба корхонаси
билан боғлиқ муаммоларнинг
Россия-Ўзбекистон ўртасидаги
стратегик ҳамкорлик
алоқаларидан келиб чиқиб
тезро ҳал этилиши ҳар икки
томоннинг манфаатларига
хизмат қилади ва ўзаро
инвестицион ҳамкорлик
муносабатларига салбий
кўрсатишининг олдини олади,
деб умид қилади.
Манба: darakchi gazetasidan