Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артист Сардор
Раҳимхоннинг “Айланиб
кетойин” таронасига клип
суратга олинди...
Бу сафар Сардорнинг
ижодий ҳамкори “Акангга боқ”
клипининг муаллифи
режиссёр Сарвар Исаев.
Миллий оҳанглар билан
уйғунлашган замонавий
хонишнинг видеоклип
сценарийси, юморга ниҳоятда
бой. Пойтахт марказидаги 2200
йиллик тарихга эга Минг Ўрик
қалъасида бўлиб ўтган
ижодий жараён бир кун давом
этди. Мазкур тарона учун
ишланган клипга 5000 АҚШ
доллари сарф этилди. Эслатиб
ўтамиз, “Айланиб кетойин”
таронасининг муаллифлари
Иқбол Муҳаммад, Нодир
Азимов ҳамда Жасур
Бадалбоевлардир.
Ролларда: Ўзбекистон халқ
артисти Тўти Юсупова,
Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган артистлар Раъно
Ярашева, Муқаддас Холиқова,
актёр ва хонанда Алишер
Узоқов, раққоса Паризода,
актёр ва режиссёр Саид
Мухторов каби бир қанча
санъаткорлари иштрок
этишди.
Манba: darakchi gazetasidan