Хитойда тинимсиз ёққан ёмғир
туфайли сув омборлари
рекорд даражада тўлди. Шу
боис баъзи сув омборлари
очиб юборилди.
Дунёдаги энг катта гидро
электр стацияларидан бири Уч
бўғоз сув омборида сув
миқдори рекорд даражада
тўпланди. Шу боис сув
омборининг эшиклари очиб
юборилди. Бир сонияда 72
минг метр/куб сув оқиши
билан яна бир рекорд
ўрнатилди. Мутахассислар
улкан сув омоборининг
синовдан яхши ўтганлигини
маълум қилишди. 20 млрд.
метр/куб сувни ўзида сақлай
оладиган сув омоборда сув
сатқи ёмғирдан аввал 146
метрга туширилганди. Бу сув
омбори кўлининг ер майдони
Швецария давлати
майдонидек келади.