Bosh sahifa » 2012»Iyul»25 » Приянка ЧОПРА: "Ҳозирча ҳеч ким юрагимни забт этолганича йўқ"
21:00
Приянка ЧОПРА: "Ҳозирча ҳеч ким юрагимни забт этолганича йўқ"
Приянка Чопра — қўл
урган ҳар бир соҳасида
муваффақиятга эришишга
интиладиган инсон.
Партнёрлари унинг
профессионализмига тан
беришини журналистлардан
яширишмайди. Актриса энди
ўзини хонанда сифатида ҳам
синаб кўрмоқчи. Дарвоқе, у
дебют альбомини оммага
ҳавола этиш арафасида. Қисқа
қилиб айтганда, Приянка ҳар
сафар нима учун санъат
майдонида эканини исботлаб
келаяпти…
— Мазкур йилдан
нималарни кутаяпсиз?
Кинодан ташқари албатта…
— Янги мусиқий альбомим
оммага ҳавола этилишини.
Қандай қабул қилишар экан,
деган ҳаяжонли савол менга
тинчлик бермаяпти. Бу альбом
қалбим туғёнларидан яралган.
Ҳозирча бир сирни очишим
мумкин: у электро-поп
жанрида инглиз тилида
куйланган қўшиқлар
жамланмаси бўлади.
— Иштирокингиздаги ҳинд
фильмлари учун ҳам
куйлашингиз мумкинми?
— Ҳеч қачон олдиндан
бирон нимани
режалаштирмайман. Боиси
бугунги кун билан яшайман.
Бордию таклиф тушса,
вазиятга қараб қарор қабул
қиламан. «Ҳеч қачон «Ҳеч
қачон», дема» нақлига амал
қиламан.
— Сўнгги
фильмларингиздан бири —
«Agneepath» учун эшитган энг
яхши мақтовингиз?
— Бувим фильмни кўргач,
«Ёнингиздаман», дейишимга
қарамай мени маҳкам
қучоқлаб, йигирма дақиқа кўз
ёш тўкди. Чунки кинокартина
сўнгида қаҳрамоним вафот
этади-да! Бувим «Бундай
фильмларда суратга
тушмагин», деди.
— «Дон-2» фильмидаги
ролингиз танқидчилар
томонидан юқори
баҳоланмади…
— Фильм 70 миллион
дирхам маблағ йиғди, бошқаси
муҳим эмас! Агар биронта
танқидчи қаҳрамонимнинг
айнан нимаси ёқмагани ҳақида
аниқ фактлар билан
эътирозини билдирса, у билан
жон деб гаплашаман.
— Приянка, Шоҳруххон
сизнинг истеъдодингизга тан
берган. Унинг олдида бор
маҳоратингизни кўрсатишга
қийналмайсизми?
— Шоҳрухнинг
энергетикасини ҳис қилиш,
теран фикрлари, келишган
актёрлиги кишини ҳам бироз
чўчитади, ҳам чалғитади.
Болливуд қироли ўз
атрофидагилар — чироқ
устасидан тортиб, фаррошгача
ўзини қулай ҳис этиши учун
қўлидан келган ҳамма ишни
қилади. Унинг одамлар билан
бўлган муносабати кишига
ҳуш кайфият бағишлайди.
—
«Don-2»
фильмидан
сўнг
қисқа
метражли
жангари
кинокартинада
иштирок
этиш
ниятингиз
йўқми?
—
Билмасам,
ҳозирча «Krrish-3»да суратга
тушаяпман. Бироқ «Лара
Крофт»га ўхшаган
кинокартина бўлса жон деб
қатнашардим.
— «Krrish-3»нинг суратга
олиш ишлари қандай
кетаяпти?
— «Krrish»га қараганда
анчайин катта иш. Мазкур
фильм прокати 2013 йилдан
бошланади. Бу фильмнинг ҳар
бир лаҳзасидан завқ
олаяпман. «Krrish-3»
томошабинни экранга
«михлаб» қўядиган
кинокартина бўлади.
— Шоҳруххон ёки Ритик.
Кимсасиз оролга тушиб
қолсангиз, қай бирини
чақирардингиз ва нима учун?
— Партнёрларимни
чақиришимда мантиқ йўқ.
Шунинг учун онамни чақирган
бўлардим.
— Бордию кинотақдимотда
ҳайъат аъзолари қаторида
бўлсангиз, кимларни
тақдирлаган бўлардингиз?
— Видья Балан «Dirty
picture» фильмидаги роли
учун «Энг яхши актриса»,
Ранбир Капурга «Rockstar»даги
роли ва «Дон-2» учун
Шоҳруххонга «Энг яхши
актёр», «Zindagi na Milegi
Dobara» кинокартинасидаги
роли учун «Энг эҳтиросли
актёр» унвонларини берган
бўлардим.
— Эришган даражасини
сақлаб қолиш учун гап-сўз
тарқатадиган санъаткорлар
бор. Сиз ҳам шу сингари
ишлар қилганмисиз?
— Қилаётган меҳнатим
Приянка Чопра учун гапириши
керак. Ишлаш ўрнига шундай
машғулотлар билан
шуғулланадиган баъзи
ҳамкасбларимни
тушунмайман. Тўғриси, бундан
майда-чуйдаларга менда вақт
йўқ.
— Шахсий ҳаётингизда
нима янгиликлар?
— Ҳозирча ҳеч ким
юрагимни забт этолганича йўқ.
Журналистлар шахсий ҳаёт
тўғрисида ёзишаётганида
бирон машҳурнинг эмас,
ортида ота-онаси,
яқинларининг шаъни турган
қиз ҳақида гап кетаётганини
англаб етишларини истардим.
— Яқинларингиз «Ўзингга
жуда ҳам талабчансан», деб
койишмайдими?
— Биласизми, 45 ёшга
кирганимда дам олсам керак.
Турмушга чиқсам, бунчалик
кўп ишламайман. Ёшликда эса
кўп нарсага улгуриб қолиш
керак.
— Тиғиз иш вақтингиз
соғлиғингизга жиддий таъсир
кўрсатгани ростми?
— Кун келиб шундай
бўлиши тайин эди. Йигирма
соатлаб ишлаганим учун
толиқиб қолаяпман. Ваҳима
қиладиган жиддий касалликка
чалинганим йўқ. Актриса
сифатида худбинман,
юрагимни «жиз» эттирган
ролларни қўлдан бой бергим
келмайди. Юқорида
айтганимдек, дам олиш кутиб
туради.
Маълумот
· Приянка Чопра
1982 йил 8 июлда
шифокорлар оиласида
туғилган.
· Яқинлари уни
«Sunshine» ва «Mimi» деб
чақиришади.
· Севимли актрисаси:
Жулия Робертс.
· Яхши кўрган
китоби: «Ромео ва Жульетта».
· Итальян
ошхонасини яхши кўради.
· Полиомиелит
билан хасталанган болаларга
ҳомийлик қилади.
Интернет материаллари
асосида Садоқат
АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади
Манба: darakchi gazetasidan