Калифорния штати суди Майкл
Жексонннинг онасини поп
мусиқаси қиролининг
болаларига васийлик қилиш
ҳуқуқидан маҳрум қилди. ABC
News нинг хабар беришича,
унинг ўрнига 34 ёшли ТиЖей
(TJ), Жексонннинг катта
акасининг ўғли вақтинча васий
этиб тайинланган.
Судя шунингдек Жексоннинг
уч нафар фарзанди- Блэнкет,
Принс ва Пэрисларнинг штат
ҳудудидан ташқарига
чиқмаксликларини қонунан
шарт қилиб қўйди.
"Мен фақат 3 та сўз айта
оламан: болалар доимо
муҳим", - дейди, суд залидан
чиқиб кетаётган ТиЖей.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам
олиш кунлари ОАВда Майкл
Жексонннинг онаси ғойиб
бўлгани ҳақида хабарлар
тарқатилганди.
Кейинроқ, “қирол”нинг акаси
Жермен Жексон 83 ёшли
онаси шифокорларнинг
маслаҳтига кўра ҳеч ким
билан алоқага чиқмаётганини
айтган.
Айнан шунинг учун у катта
қизи Ребби билан Аризонадаги
курортга дам олишга кетиб,
телефонларини ўчириб қўйган.
Майкл Жексоннинг болалари
отаси ўлимидан кейин
бувилари Кэтрин билан яшаб
келишаётганди, бироқ улар
ҳам бир ҳафтагача Кетринни
топа олишолмаган. Кэтрин
Жексоннинг вакили Сандра
Риберанинг айтишича, болалар
бувисига бир неча бор
қўнғироқ қилишган, бироқ
уларга Кетрин ҳозирча
гаплаша олмаслигини
айтишган.
Radaronline ахборот
порталининг маълумотларига
кўра, сешанба куни болалар
ниҳоят бувилари билан
телефон орқали гаплашишган,
лекин уларнинг айтишича ўша
вақтда Кетриннинг кайфи
бордек туюлган.
ОАВнинг тарқатган
хабарларига кўра ҳозирда
Майкл болалари ва Кэтриннинг
ёрдамчилари ўртасида
молиявий масалалар бўйича
келишмовчилик юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, машҳур поп
мусиқаси қироли Майкл
Жексон 2009 йилнинг 25 июн
куни 51 ёшида ҳаддан зийд
кўп дори ичиб қўйгани
туфайди вафот этганди.
Манба: darakchi gazetasidan