Bosh sahifa » 2012»Iyul»29 » МТС душанба куни ишга тушадими, абонентлар-чи қайтишадими?
02:10
МТС душанба куни ишга тушадими, абонентлар-чи қайтишадими?
Кеча МТС Ўзбекистон бренди остида фаолият олиб борган "Ўздунробита” ХК МЧЖнинг лицензияси бекор қилинганига роппа-роса 10 иш куни тўлди. Аввал хабар берганимиздек 2012 йил 17 июль куни соат 18:00дан эътиборан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентилиги буйруғига биноан, мазкур алоқа операторининг фаолияти 10 иш кунига вақтинча тўхтатиб қўйилганди. Бунга компания тизимида йўл қўйилган қатор қонунбузилиши холатлари сабаб қилиб кўрсатилган. МТС-Ўзбекистон операторининг вақтинча ўз фаолиятини тўхтатиши унинг 9,5 миллионлик абонентларини қийин аҳволга солиб қўйди. 17 июль куни эрталаб смс орқали бундан хабар топган мижозлар Ўзбекистон бозоридаги бошқа уяли алоқа операторларига мурожаат қила бошлашди. Тез орада Тошкент шаҳрида сим- карталар савдосида ўзига яраша портлаш рўй берди. Бундан аввал "пашша қўриб” ўтирган пайнетчи-ю, дилерлар оқиб келаётган МТС абонентларига сим-карта улашиб улгуролмай қолишди. Ucell ва Beeline фавқулодда ҳолатда қолди ва тезкор чораларни кўришга мажбур бўлди. Бу орада уддабурон "тадбиркорлар” текинга ўтказолмай юрган сим- карталарни қўрқмасдан 10,20,30 минг сўмдан пуллай бошладилар. Бироқ компаниялар томонидан кўрилган чоралар натижасида дастлабки кунларда кузатилган тартибсизликларга барҳам берилди.