Ўзини хонандалик билан
бир қаторда режиссёрликда
ҳам синаб кўраётган актёр
Алишер Узоқов навбатдаги
фильми устида иш бошлади.
“Менинг акам бўйдоқ”
фильмининг мантиқий давоми
сифатида суратга олинаётган
“Менинг отам бўйдоқ”
фильмининг сценарий
муаллифи режиссёр Жаҳонгир
Аҳмедов. Маълумотларга
қараганда, ушбу фильмга
ўтган сафардаги актёрлар
гуруҳи таклиф этилган. Яъни,
ушбу фильмда ҳам Матёқуб
Матчонов, Раъно Ярашева,
Мадина Мумтозларни кўриш
мумкин. Қизиқ, Узоқов янги
ғояга қўл урганидан кейин,
актёрларни ҳам янгиласа яхши
бўлармиди? Томошабинни
машҳур актёрлар билан
алдашдан нима наф?