"Ўздунробита” ХК ўз
абонентларининг абонентлик
рақамлари, уланган
хизматлар, ҳисобдаги пул
маблағлари компания
фаолияти тўхтатилган даврда
сақланиб қолишини маълум
қилди. Абонент тўлови ва
қўшимча хизматлар учун
маблағлар ҳисобланмайди.
Шартномани бекор қилишни
ва ҳисобдаги пул маблағлари
қолдиғини қайтариб олишни
истаган абонентлар компания
офисларига ёзма ариза билан
мурожаат қилишлари мумкин.
Шундан кейин солиштирув
далолатномаси тузилиб,
мурожаат қилинган кундан
бошлаб 10 кун давомида
"Ўздунробита” ХКда очилган
ҳисоб рақамидаги пул
маблағлари қолдиғи
абонентнинг пластик
карточкасига ёки Ўзбекистон
Республикасининг исталган
банкидаги очиқ жамғарма
ҳисоб рақамига ўтказиб
берилади. Бунинг учун
абонент депосит (жамғарма)
ҳисоб рақами реквизитлари
кўрсатилган банк билан
тузилган шартнома нусхаси
билан компания офисларига
мурожаат этиши керак.
"МТС-Ўзбекистон” юзага келган ҳолатни тезкорлик билан ҳал этиш учун барча имкониятини
ишга солишини маълум
қилган.