Лондонда давом этаётган
Олимпиада ўйинларининг
дзюдо спорт туридан ўрин
олган баҳсда ҳамюртимиз Яҳё
Имомов 81 кг вазн тоифасида
мусобақаларга киришиб,
жанубий кореялик рақиби Ким
Жи Бумга имкониятни бой
бериб қўйди.
Кореялик дзюдочи
вакилимизни энг кичик баҳо -
юко баҳоси билан мағлубиятга
учратди.
Олимпиада баҳсларининг оғир
атлетика тури бўйича
ҳамюртимиз Баҳром
Мендибоев 69 кг вазн
тоифасида баҳсларга киришди.
Афсуски, учта уринишда ҳам
спортчимиз мураббийлар
белгилаган 135 кг тошни
кўтара олмади.
Шундай қилиб, навбатдаги
оғир атлетикачимиз ҳам
мусобақаларни эрта
якунлайдиган бўлди.
Ҳамюртимизнинг кейинги
фаолиятига омад деб қоламиз.