Bosh sahifa » 2012»Avgust»1 » Россия Ташқи ишлар вазирлиги МТС юзасидан Ўзбекистон элчихонасига қўнғироқ қилди
03:30
Россия Ташқи ишлар вазирлиги МТС юзасидан Ўзбекистон элчихонасига қўнғироқ қилди
Ўзбекистонннинг Россиядаги
Фавқулодда ва мухтор элчиси
Зиёдулла Пўлатхўжаев ҳамда
Россия ташқи ишлар
вазирлиги вакили Григорий
Карасин ўртасида 31 июл куни
бўлиб ўтган телефон суҳбати
давомида “МТС”нинг
Ўзбекистондаги шўба
корхонаси «Ўздунробита»
юзасидан фикр алмашилди.
Россия ташқи ишлар
вазирилиги расмий сайтида
эълон қилинишича томонлар
иккитомонлама ҳамкорлик
алоқаларини, шу жумладан
«Мобильные телесистемы»
ОАЖнинг Ўзбекистондаги
“Ўздунробита” шўба
корхонасига оид воқеаларни
муҳокама қилганлар.
Россия томони мазкур муаммо
тобора кескин характер касб
этаётгани ва уни биргаликда
имкон қадар тезроқҳал этиш
лозимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент
шаҳар хўжалик судининг
қарорига биноан МТС
Ўзбекистоннинг лицензиясини
тўхтатиш муддати яна 3 ойга
чўзилган эди.
Manba:darakchi gazetasidan