XXX Ëзги Олимпиада
ўйинларида гимнастика
бўйича иштирок этиши лозим
бўлган ҳамюртимиз Луиза
Галиулина допинг тестидан ўта
олмагани сабабли Лондондаги
Олимпия қишлоғини тарк
этишга мажбур бўлди.
Халқаро Олимпия Қўмитаси
маълумотига кўра, Интизом
комиссиясининг иккинчи
допинг тест натижаси бўйича
якуний қарори ҳам Луиза
Галиулинанинг фойдасига ҳал
бўлмаган.
Қўмита томонидан 25 июл
куни олинган дастлабки
допинг тест натижаси
Галиулинанинг организмида
таъқиқланган (диуретик
препаратга алоқадор)
фуросемид моддаси
борлигини кўрсатганди.
Шундан кейин Галиулина
олипиада мусобақаларидан
вақтинча четлатилган эди.
Бироқ иккинчи тест ҳам
салбий натижани кўрсатди ва
шундан сўнг Галиулина
Олимпия қишлоғидан кетишга
мажбур бўлди.