"Ўзбекистон хаво йўллари"
МАК ва Boeing Co. Тошкент
шаҳрида Америка компанияси
самоёлтларини
таъмирлайдиган завод ташкил
этишни режалаштирмоқда.
Ҳозирда томонлар Uzbekistan
Airways Technics базасида
композицион материаллардан
тайёрланган самолётларнинг
йирик элементларини
таъмирловчи минтақавий
цехни ишга тушириш
имкониятларини кўриб
чиқишмоқда.
"Жорий йилнинг 4-чорагида
икки томон иштирокида
дастлабки лойиҳанинг ишлаб
чиқилиши кутилмоқда,
шундан кейин ҳамкорликнинг
бандларини муҳокама
қилишга киришилади", - дейди
"Ўзбекистон хаво йўллари"
вакили.
2007-2008 йилларда
"Ўзбекистон хаво йўллари"
МАК Boeing билан умумий
қиймати 645 млн.доллар
бўлган иккита
Boeing-767-300ER ва яна
иккита Boeing 787-8 Dreamliner
самолётларини сотиб олиш
хақида шартнома тузган.
Ушбу янги самолётлар
компаниянинг ўз маблағлари
ва бошқа жамғарма ҳамда
банкларнинг ҳисобидан
молиялаштирилади.
Жорий йилнинг бошида
авиакомпания иккита
Boeing-767-300ER
самолётларини сотиб олганди.