Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 7 » МТС Тошкентдаги ходимларини Россияга таклиф қилиш ҳақидаги хабарни рад этиб чиқди
03:09
МТС Тошкентдаги ходимларини Россияга таклиф қилиш ҳақидаги хабарни рад этиб чиқди
МТС Ўзбекистондаги шўъба
корхонаси - “Ўздунробита” ХК
МЧЖ ходимларининг Россияда
иш билан таъминланишига
оид маълумотлар юзасидан
расмий ахборот берди.
Бугун 6 август куни МТС
матбуот хизматининг хабар
беришича, “МТС Ўзбекистон”
ишсиз қоладиган ходимларига
Россиядан иш таклиф
қилиниши ҳақида тарқатилган
хабарлар ҳеч қандай асосга эга
эмас.
"МТС “Ўздунробита”
ходимларини ишдан бўшатиш
ёки уларни Россиядаги
офисларига жойлаштириш
хақида хали бир қарорга
келгани йўқ”,- дейилади
компания матбуот хизмати
тарқатган расмий баёнотда.
“Ҳозир компания мавжуд
муаммоларга қарамасдан
ходимларни сақлаб
қолишнинг турли йўлларини
кўриб чиқмоқда".
Эслати ўтамиз, бугун интернет
нашрларда, “МТС
Ўзбекистон”нинг ишчиларига
Россиядаги офисларда ишлаш
ва ўша ерда яшаш таклиқ
қилингани ҳақидаги хабарлар
тарқатилганди.