Ўзбекистон миллий
телерадиокомпанияси
тизимида техник
модернизация қилиш
ишларини сифатли ва ўз
вақтида амалга ошириш
мақсадида Компания
мутахассислари томонидан
тегишли техник талаблар
ишлаб чиқилиб, амалий
таклифлар олиш мақсадида
дунёдаги бир неча етакчи
компания ва фирмаларга
юборилди. Жумладан, шу
кунга қадар TVC (Литва), SONY
SNG (Россия), SK C&C grupp,
Celtrion ST(Корея
Республикаси),ва BFE
(Германия) фирмаларидан
таклифлар олиниб, улар
техник мутахассислар
томонидан ўрганиб
чиқилмоқда.
Бу ишларни амалга ошириш
доирасида шу йилнинг 16-20
июл кунлари Компаниянинг
бир гуруҳ техник
мутахассислари Кореянинг
Сеул шаҳрида хизмат
сафарида бўлиб қайтдилар.
Сафар давомида Жанубий,
Кореянинг SK C&C grupp
корпорацияси, Celtrion ST
компанияси, SK grup
корпорацияси, , KBS, EBS, JTBC,
SK медиа телерадиоешиттириш
ташкилотлари фаолияти билан
яқиндан танишиб чиқдилар.
Ушбу ташкилотларда рақамли
телевидениега ўтиш билан
боғлиқ олиб борилган
ташкилий ва техник қайта
жиҳозланиш ишлари бўйича
маълумотлар олдилар.
Жумладан, мазкур
компанияларнинг иш
жараёнлари билан бевосита
танишиб, телекўрсатувлар,
телесериалларни тасвирга
олишга тайёргарлик ишлари,
техник имкониятлардан
фойдаланиш каби
ё`налишларда бир қатор
тасаввургаэга бўлдилар.
Компания мутахассислари ўз
навбатида кореялик
ҳамкасбларини Ўзбекистон
миллий телерадиокомпанияси
тизимида амалга
оширилаётган кенг кўламли
ишлар билан батафсил
таништириб ўтдилар.
Маълумотларга кўра, ЎзМТРК
таркибида яна иккита
телеканалнинг ишга
туширилиши кутилмоқда.
Булар “Маънавият” ва “Дунё
бўйлаб” номли каналлар
бўлиши эҳтимоли катта.
Компания ходимининг
сўларига кўра, “Маънавият”
номли телеканал анчадан бери
пилот лойиҳа сифатида
телевидениенинг ўзида
амалиётда қўлланилиб
келинган ва унда асосан
юртимизнинг қадимий
бойликлари, маданий ва
маънавий меросга оид
кўрсатувлар намойиш
этилади. Тасдиқланмаган
маълумотларга кўра,
“Маънавият” телеканалига
Воҳид Луқмон исмли
тележурналист директор этиб
тайинланган. “Дунё бўйлаб”
телеканали ҳақида ҳозирча
бирон маълумот йўқ, лекин
номига эътибор берсак, унда
нималар кўрсатилишини
пайқаш қийин бўлмайди.
Демак, мавжуд 4та давлат
телеканал бўш вақтларини
ёпиш учун фойдаланиб келган
дунё табиати, ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси туркумидан
намойиш этиладиган илмий-
оммабоп ва ҳужжатли
фильмлар энди бутун бошли
телеканални тўлдириш учун
ишлатилса ажаб эмас. Зеро,
манбаанинг хабар беришича,
ташкил этилаётган янги
телеканаллар учун янги
ходимлар ишга олинмайди,
балки 4та каналдан
ажратилган ижодкорлардан
янги жамоа шакллантирилади.