Bosh sahifa » 2012»Avgust»8 » Эҳтиёт бўлинг, Тошкентда велосипедчилар тўдаси пайдо бўлди!
00:42
Эҳтиёт бўлинг, Тошкентда велосипедчилар тўдаси пайдо бўлди!
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон
пойтахтида ёшлар орасида
гуруҳ-гуруҳ бўлиб
велосипедда сайр қилиш
урфга айланиб бораяпти. Бунга
велосипедларни ижарага
бериш билан шуғулланувчи
Андрейнинг фикрича, бир неча
сабаб бор.
- Биринчидан, бу спорт.
Иккинчидан, ҳовлида сигарет
чекиб, беўхшов ҳазиллар
қилиб, пиво ичиб ўтириш
ҳаммага ҳам ёқавермайди.
Велосипедда биргаликда сайр
қилиш эса мулоқот нинг
фойдали ва қизиқарли
йўлларидан бири, - дер экан
Андрей бу одат яқин
келажакда янада кучайиши
мумкинлигини билдириб
ўтди.
Унинг сўзларига кўра,
Тошкентда велосаёҳатга
қизиқишнинг кучайиб
бораётганини велосипедларни
ижарага берувчи
тадбиркорлар кўпайиб
бораётганидан ҳам, бунинг
алоҳида бизнес турига
айланиб бораётганидан ҳам
илғаш мумкин.
- Ҳозирги пайтда тузукроқ
велосипедга эга бўлишга
ҳамманинг ҳам қурби
етмайди. Айримларда эса
велосипед сақлайдиган жойи
йўқ. Масалан, бир одам 7-8-
қаватда яшаса, уни ҳар куни
олиб тушиб, олиб чиқиш, тор
квартирада сақлаш малол
келиши мумкин. Ёки у ҳар
куни эмас, ойда-йилда бир
сайр қиладиган бўлса, фалон
пулга велосипед сотиб
олгандан кўра, ижарага олиб
қўйиш қулайроқ. Ҳозир
Тошкентда ўртача
велосипедни 200-500
долларга сотиб олиш
мумкин, - дейди Андрей.
Тошкентнинг Дархон дахасида
велосипедларни ижарага
бериш билан шуғулланувчи
бошқа бир суҳбатдош -
Евгенийнинг айтишича,
ҳозирда пойтахтда
велосипеднинг бир соатлик
ижараси 4-5 минг сўмни
ташкил қилади. “Бир суткага
ижарага олмоқчи бўлсангиз 30
минг сўм тўлайсиз”, дейди
Евгений.
Унинг айтишича, велосипедни
ижарага олиш учун паспорт,
ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки
ҳарбий билет каби бирор
ҳужжат тақдим этилиши
шарт.
Велосипедга шикаст етган
тақдирда эса, ижарачи
келтирилган зарарни тўлаши
лозим бўлади.
Андрей айни пайтда
велосипедларни ижарага
беришда муаммолар ҳам
борлигини қайд этади.
Шулардан бири, назорат-касса
аппаратининг талаб қилиниши
ва тушган пулни инкассация
қилишдир.
Бундан ташқари ички ишлар
қоровул хизмати ходимлари
велосипедни ижарага олган
одамни тўхтатиб: “Кечки пайт
велосипед ҳайдаш маън
қилинган”, дейишади. Кейин
уларга жарима солишга,
велосипедни олиб қўйишга
ҳаракат қилишади. Бизга ҳам
“Нега кеч бўлганда учадиган
кишиларга велосипедни
ижарага бераяпсизлар?” дея
эътироз қилишади. Агар у
мендан велосипедни бир
суткага ижарага олган бўлса,
уни қандай назорат қила
оламан, - дер экан Андрей
аслини олганда қонунда тунда
велосипедни ижарага бериш
таъқиқлангани, бироқ кундуз
куни велосипедни 1 суткага
ижарага топшириш маън
қилинмаганини айтади.
Тошкентлик автомобил
ҳайдовчиларнинг велосипед
минганларга нисбатан
муомаласи ўта ёмонлигидан
шикоят қилган Андрей айни
пайтда ижарачиларга
велосипедни ижарага бериш
олдидан батафсил йўл-йўриқ
берилишини қайд этади. “Агар
ҳамма бир-бирининг ҳақ-
ҳуқуқига риоя қилса, ҳеч
қанақа муаммо қолмасди”, дея
сўзини хулосалайди
тошкентлик тадбиркор
Андрей.