Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 8 » Монополиядан чиқариш қўмитаси МТС нинг бўйнига 80 миллион долларни илиб қўйди
00:49
Монополиядан чиқариш қўмитаси МТС нинг бўйнига 80 миллион долларни илиб қўйди
Монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитаси
«Ўздунробита» ХК МЧЖни
(МТС Ўзбекистон) монополия
қонунчилиги, истемолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
реклама тўғрисидаги
қонунчиликни бузганликда
айблади.
МТС дан хабар беришларича,
Ўзбекистон Республикаси
Монополиядан чиқариш ва
рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг 16 та
ҳудудий бошқармалари
жорий йилнинг 6-7 август
кунлари бўлиб ўтган умумий
йиғилишда “Ўздунробита” ХК
МЧЖ томонидан, монополияга
қарши курашиш,
истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва реклама
тўғрисидаги қонунчилик
бузилганини тасдиқлаган.
Монополияга қарши курашиш
органлари томонидан
аниқланган
қонунбузилишлар80 млн. АҚШ
долларига баҳоланган.
МТС ушбу айбловларни рад
этган ҳолда, Ўзбекистон
қонунчилигида кўрсатилган
тартибда шикоят қилишини
маълум қилган.