Яқинда пойтахт
ресторанларининг бирида
туғилган кунимни нишонлаш
учун дўстларим билан
боргандим. Бир пайт
ресторанга кириб келган
йигитлар кўпчиликнинг
эътиборини тортди. Аҳамият
бериб қарасак, улар орасида
“Уммон” гуруҳининг
йигитлари ҳам бор экан.
Синглим гуруҳ вакилларидан
бири Шоҳрухнинг мухлисаси
бўлгани учун унинг ёнига
бориб, дастхат сўради. Лекин
Шоҳрухнинг жавобини эшитиб
ёққа ушлаб қолдим. У
йигитларнинг ёнида ёш қизни
уялтириб: “Мен дам оляпман.
Сендақа мухлисларнинг
дастидан, ҳатто одамга ўхшаб
дўстларим билан гаплашиб
ҳам ўтиролмайман. Бор, кутиб
тур, дастхатни кетаётганимда
бераман!” деб жеркиб берди.
Аввалига қотиб қолдим. Кейин
синглимни ҳамманинг ёнида
уялтиргани учун ёнига бориб
секин тушунтирмоқчи ҳам
бўлдим. Менга ҳам куракда
турмайдиган гапларни айтди.
Бу бола ўзини “юлдуз”
ҳисоблайдию, муомаласи
кишини ҳайратга солади. Уни
деб санъаткорлардан
ҳафсалам пир бўлди. Мухлис
учун икки сония вақт ажратиш
шунча қийинми? Ахир фақат
ҳақиқий мухлисгина дастхат
олиш учун шошилади,
санъаткор эса мухлисларининг
кўплигидан хурсанд бўлиш
керак-ку! Назаримда “Уммон”
гуруҳи ҳали юлдузлик
касалига чалинадиган
даражага етганича йўқ. Лекин
кўпчилик ёшлар уларнинг
қўшиқларини севиб
тинглайди. Шундай экан,
мухлисларини ҳурмат
қилишни ўрганишса яхши
бўларди...
Азиза Хўжаева
Тошкент шаҳри