Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 14 » Солиқ органлари МТС Ўзбекистоннинг айбларини 900 млн. долларга баҳолашди
18:39
Солиқ органлари МТС Ўзбекистоннинг айбларини 900 млн. долларга баҳолашди
<b>Солиқ органлари "Ўздунробита” ХК МЧЖ томонидан йўл қўйилган қоида бузилишлар миқдори 900 млн. доллардан зиёд эканини маълум қилди. Бу ҳақда «МТС» ОАЖ матбуот хизмати маълум қилган. Комапниянинг хабар беришича, унга солиқ органлари томонидан ўтказилган текширувларга оид 16 та ҳужжат келиб тушган. Қонунчиликка кўра, компания 10 кун ичида МТС аппеляцияга ариза бериш ҳуқуқига эга. МТС Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2012 йил 30 июлдаги ва монополиядагн чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларининг айбловларига қарши аппеляция берган ва компаниянинг шикояти бир ой ичида кўриб чиқилади. Аввал хабар берганимиздек, монополия қўмитасининг «Ўздунробита» МЧЖга қўйган айблови 80 млн.долларни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, кеча 13 август куни Тошкент хўжалик суди ЎзАААнинг талабига биноан "Ўздунробита"нинг барча лицензияларини бекор қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бугун МТС Ўзбекистон ушбу хабарни тасдиқлаган.