Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 14 » Олий ўқув юртлари битирувчилари контракт пулини камроқ тўлашади
00:20
Олий ўқув юртлари битирувчилари контракт пулини камроқ тўлашади
Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги, Молия
вазирлигининг қарори билан
Олий таълим муассасалари
талабаларининг
стипендияларини тайинлаш ва
тўлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага қўшимчалар
киритилди.
2012 йил 1 сентябрдан бошлаб
олий таълим
муассасаларининг тўлов-
контракт асосида таълим
олаётган битирувчи курс
талабалари учун июль ва
август ойлари стипендиялари
охирги ўқув йили учун
(қисмлар билан тўланганда –
охирги ўқув семестри учун)
тўланадиган пулдан чиқариб
ташланади.
Ушбу сумма стипендиянинг
базавий миқдоридан келиб
чиқиб, ОЎЮда таълим олиш
учун охирги белгиланган
қиймат пайтидаги 0,75
коэффициентини қўллаган
ҳолда ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан
Ўзбекистонда ОЎЮда таълим
олиш учун тўлов 10% га
ошди.