Bosh sahifa » 2012»Avgust»14 » Сергей Лавров МТС масаласида Абдулазиз Комиловга қўнғироқ қилди
00:49
Сергей Лавров МТС масаласида Абдулазиз Комиловга қўнғироқ қилди
14 август куни Ўзбекистон
ташқи ишлар вазири
Абдулазиз Комилов ва Россия
Федерацияси ташқи ишлар
вазири Сергей Лавров
ўртасида телефон суҳбати
бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия
ТИВ матбуот хизмати хабар
берган.
Суҳбат чоғида томонлар икки
томон ўртасидаги долзарб
масалаларни, жумладан МТС
ОАЖнинг Ўзбекистондаги шўба
корхонаси “Ўздунробита” МЧЖ
атрофида рўй бераётган
воқеаларни муҳокама
қилишди. Унда Россия томони
ушбу муаммо мураккаб
кўриниш олгани ва уни
ҳамкорликда имкон қадар
тезроқ бартараф этиш
лозимлигини таъкидлади.
Манба: darakchi gazetasi