Бошловчи: Ассалому алайкум
азиз радиотингловчилар, мана
яна сиз билан мана шу
тўйхонада... тоись...
радиотўлқинлар орқали
дийдорлашиб турганимиздан
бахтиёрмиз. Сиз билан эфирда
булбулдек бетиним
бидирловчи бошловчингиз –
Фарёд нуқта ком. Бугунги
мехмонимиз севимли
хонандамиз қизларимизнинг
эркаси, қўшиқчиларнинг
серкаси, санъатимизнинг
эртаси... Хуллас
Ўзбекистондаги кўплаб
тўйларда хизмат кўрсатган
артист Кайф Али Хонни таклиф
этганмиз. Хуш келибсиз, Кайф
Али Хон.
Кайф Али Хон: Салом ёшлар,
қаламқошлар, салом ҳурматли
ва ҳурматсиз бекорчилар!
Ман-чи ҳаммейлани севаман.
Бошловчи: Мана, азиз
томошабинлар, севимли
хонандангиз билан прямой
эфирдасиз, бемалол ўз
саволларингиз билан
мурожаат қилишингиз
мумкин. Биринчи саволни
ўзим бермоқчийдим. Кейинги
пайтларда нималар устида
ишлаяпсиз?
Кайф Али Хон: Йўқ, баъзан
хонтахтада, баъзан гиламнинг
устида, баъзан, креслонинг
устида, ҳеч иложи бўлмаса
ерда ҳам ишлуврамиз.
Бошловчи: Узр! Мен янги
қўшиқларингиз ҳақида
сўрадим.
Кайф Али Хон: Йўқ, шунақа
демайсизми, братан, энди
қўшиқлар ҳақида гапирсам,
яқинда рэп усулида яп-янги
бир қўшиқ ишладик. Вапше
даҳшат, алламбало!
Рухсатийла билан ўша
қўшиғимдан парча айтиб
бермоқчиман.
Иҳим...иҳим...Йўқ, Ўв, сан
манга қарагин.
Бошловчи: Менми?
Кайф Али Хон: Йўқ, қўшиқнинг
номи шунақа! (куйлайди).
Эшитвоссанми, гапингга
атвечат қиласанми? Юр, қани
юр, юр, юр! Ўнгга, чапга,
баландда пастда! Йэс, йэс,
маладес, бошим қичиганда,
ҳаёт ачиганда, милён, милён,
хамилион, лимон, опа, нега
поччам хапа?
Бошловчи: Яшанг, муҳтарам
Кайф Али Хон, жуда таъсирли
ва гўзал қўшиқ. Бу қўшиқ
барча мухлисларингизнинг
қалб мулкига айланиб
қолишига ишонамиз. Энди
мухлисларимиз билан
боғланамиз, Алло, Ассалому
алайкум.
2-тингловчи: Саломалейкум,
ничиксизлар, жоллимисизлар?
Ман Эгамберган Жуманиёзов,
Хоразминг Хонқа райониннан
телефон атиб дурибман.
Бошловчи: Марҳамат, сиз
эфирдасиз? Машҳур
хонандамиз Кайф Али Хонга
саволийз?..
2-тингловчи: Ай харааб! Ким у
Кайфали? Ман мундийн
артисти донимиман. Бу
суворани айтиб билама?
Ферузни билама? Қўйсангиз-а?
Комилжон оғанинг, Отажон
оғанинг, Маъмуржон
оғаларнинг ашуллалариннан
қўйсангиз-а?
Кайф Али Хон: Йўқ, братан,
сиз мани кўп унижат қиманг,
манам сиз этган боллани
бирортасини танимийман.
Қанақа суваракни этвоссиз?
Атак, Феруззи биламан,
коллежда бирга ўқиганмиз,
жа шикалат қиз эди.
Бошловчи: Узр, марҳамат
навбатдаги тингловчимиз,
алло, эшитяпмиз!
3-тингловчи: Алўў, ассалому
алайкум, акажонлар, мен
Анжан шаҳридан Алижон
Мамажонов бўламан, Аши
Анжонди Жаҳон бозоридан
чиқяппан, акалар, Кайф Али
Жонга бир саволим бориди.
Бошловчи: Марҳамат Алижон
ака!
3-тингловчи: Аши... Кайфали
жон, аши, туркларди бир
артисти бор-у, Иброҳим
Татлисес, ўзиям-чи, мани
Ортиғали амакимга ўхшайди.
Ашини бир ашилласи бор,
«Оллоҳим, нейди гуноҳим»
деган. Ашиям ҳодди сизди
«Ман вапше винаватмасман
ў!» деган ашилайизга
ўхшайдикан-да!
Кайф Али Хон: Йўқ, Мумкин
ока, мумкин, мани
қўшиқларимни кўпчилик
ўғирлийди. Манимча ўша
Ортиғали Татлисес ... тоись
Иброҳим амакийз мани
қўшиғимми айтиб машҳур
бўмоқчилар манимча!
3-тингловчи: Ўзимам ҳодди
ашинақа деб ўйловдим. Ома-
чи, сиз бу ашиллани кеча
айтиб чиқдийз-да,
Кайфалижон. Иброҳим
Татлисес ўн беш йил оввал
айтган-да! Мен-чи... ашинга
тушуномаяппан.
Кайф Али Хон: Йўқ, ўв, ока сиз
нимага ман билан разбор
қивоссиз? Ман мунақа
правакационний саволлага
вапше жавоб бермийман!
Бошловчи: Илтимос, ўзингизни
қўлга олинг, биз эса,
навбатдаги тингловчини
эфирга улаймиз, алё,
марҳамат!
4-тингловчи:
Ассаломалайкўўм, қандоғсила,
акала! Яхши ўттурупсилами?
Бошловчи: Марҳамат,
ўзингизни таништиринг,
исмингиз-фамилиянгиз,
ишлийсизми, ўқийсизми?
4-тингловчи: Ман Эргашип
Улаш Самарқанни Ургутидан.
Кайфали ака, ишла зўрми?
Мани таниёпсизми? Ҳў,
Камангаронга тўйга кеган
пайтиингизга минг сўм пул
қистирувдум-ку!
Кайф Али Хон: Йўқ, мани
қаттан биламан, кунига уч-
тўртта тўйга бораман-у, ҳар
қанақа одамми эслаб
қолувраманми?
4-тингловчи: Э, яшанг ака,
яшанг. Шу манам яқинга хотун
олопман. Тўйимга чақираман-
да, некин кемасангиз, қаранг,
кўрасез.
Кайф Али Хон: Йўқ, соққасига
чидасейиз боруврамиз-де!
4-тингловчи: Жонийиз соғ
бўсун, ака. Айтганча, бо битта
савол бо-да, нимага ҳамма
гапийизди бошига «йўғ-йўғ»
дейверасиз?
Кайф Али Хон: Йўқ, ўв
братишка, санга ким этти
шунақа гаппи. Йўқ, ман вапше,
йўқ-йўқ демаганман,
билдингми?
Бошловчи: Ну ладно.... энди
навбатдаги мухлисимиз...
Кайф Али Хон: Ўв, нуқта.ком!
Инсоф борм? Бир соатдан
бери бошимни қотирвоссиз-у?
Ман кетишим керак. Тўйга кеч
қовомман, бўпти, хайр.
Бошловчи: Мана, Кайф Али Хон
билан ҳамсуҳбат бўлиб,
мароқли ҳордиқ чиқардингиз.
Бунинг учун ҳаммангизнинг
номингиздан ўзимга ва
бошқаларга раҳмат айтиб
қоламан. Хайр омон
бўлинглар.
Manba|darakchi gazetasi
Расскажи друзьям:
|