Меню сайта

Категории раздела
Shou-biznes olami [114]
Oila va jamiyat [23]
Oila va jamiyat turmush saboqlari
Salomatlik sirlari [19]
sogliq
Dunyo xabarlari [114]
Qiziqarli ma'lumotlar [80]
Sport xabarlari [40]
Shirinlik va taomlar Haqida [16]
Foydali maslahatlar [17]
Sevgi dunyosi [75]
XXI asr texnologiyasi [12]
O'zbekiston yangiliklari [65]
Mutolla uchun [48]
Onlayin Mp3 [10]
ONLINE RADIO [1]
Online Kino [1]

Опрос
     
Eng extirosli xonanda
  
1. Shaxzoda
2. Rayxona
3. Dilso'z
4. Nilufar Usmanova
5. Ziyoda
6. Lola
7. Sug'diyona
8. Manzura
9. Dineyra
10. Ruxshona
javascript:; javascript:;
  
Всего ответов: 118

  

Статистика
Статистика
Всего: 9159
За месяц: 0
За неделю: 0
Вчера: 0
Сегодня: 0
Из них
Гл.Администраторов: 3
Администраторов: 1
Гл.Модераторов: 1
Модераторов: 0
Дизайнеров: 1
Журналистов: 1
V.I.P:
Постоянных: 2
Проверенных: 104
Забаненых: 0
Обычных юзеров: 9047
Из них
Парней: 9065
Девушек: 81

Счетчики
waplog Яндекс.Метрика waplog.uz
Онлайн лист
Пользователи отсутствуют...
         
Cегодня нас посетили

Смски
SMS TURK [7]
SMS TURK
SMS English [1]
SMS English
Студенческие смс [1]
Студенческие смс
Смс реклама [1]
Смс реклама
Смс признания [0]
Смс признания
СМС Поздравления с 8 Марта [0]
СМС Поздравления с 8 Марта
СМС на день рождения [0]
СМС на день рождения
Смс другу [0]
Смс другу
СМС доброе утро [0]
СМС доброе утро
Смс cтихи [2]
Смс cтихи
Прикольные смс [0]
Прикольные смс
Любовные смс [0]
Любовные смс
SMS VATAN [3]
SMS VATAN
SMS Новый год [1]
SMS Новый год
SMS YANGI YIL [1]
SMS YANGI YIL
SMS XIKMATLI [1]
SMS XIKMATLI
SMS TOPISHMOQ [1]
SMS TOPISHMOQ
SMS TABRIK [2]
SMS TABRIK
Зарубежная [0]
Зарубежная
SMS SPORT [2]
SMS SPORT
SMS ANIMATSIYA [0]
SMS ANIMATSIYA
SMS SEVGI [17]
SMS SEVGI
SMS REKLAMA [0]
SMS REKLAMA
SMS MAQOL [0]
SMS MAQOL
SMS MANTIQIY [0]
SMS MANTIQIY
SMS LATIFA [2]
SMS LATIFA
SMS KINO MIX [0]
SMS KINO MIX
SMS IBRATLI SHERLAR [1]
SMS IBRATLI SHERLAR
SMS GRAFIKALAR [0]
SMS GRAFIKALAR
SMS FOTO [0]
SMS FOTO
SMS DO`STLIK [2]
SMS DO`STLIK
SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. [10]
SMS Chiroyli sevgi so`zlari..
MAKTAB SMS SHERLAR [1]
MAKTAB SMS SHERLAR
SMS PRIKOL (xazil) [8]
SMS PRIKOL (xazil)

Bosh sahifa » 2012 » Avgust » 18 » Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
02:41
Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
Ўзбек аёли, қизи - садоқат, қаноат, ҳаё, чин маънодаги гўзаллик рамзи, десак, муболаға бўлмайди. «Аёлнинг ҳусни қанча ошса, ҳаёси ҳам шунча ошиши керак», деб ёзади донишмандлардан бири. Бугунги кунда аёлларимиз, айниқса, қизларимизнинг ҳусни кундан кунга ортиб бораяпти, лекин, ҳаёси, ибоси... Ҳатто севги изҳорлари, оила қуриш ташаббуси ва шунингдек, ажримларда ҳам аёлларнинг ташаббускор бўлиб бораётгани ташвишланарли ҳолдир.

Яхши куёв топиб бериш неча доллар?
«Одам Ато Момо Ҳаввога деди: «Ёвуқроқ келгин!» Ҳавво келмади. Одам иккинчи марта чақирганида, Ҳавво яна келмади. Агар Одам учинчи марта чақирганида, Ҳавво Одамга томон боришга шай турар эди. Ҳавво шуни тилар эди. Аммо Одамнинг сабри чидамай, ўзи Ҳаввога ёвуқ борди. Шундан сўнг эркакнинг аёлга томон биринчи бўлиб бориши Одам авлодларига суннат бўлиб қолди» (Абул Ҳасан ал-Кисоий, «Оламнинг аввали ва охири ҳамда пайғамбарлар хусусида», «Ёшлик», 1990. №10-сон).
Бу ҳолат қон-қонимизга сингиб кетган. Йигит киши қиз болани танлаши, унинг йўлларида сарсон-саргардон кезиши, бир қиё боқишига зор-интизор бўлиши, совчи юбориб қўлини сўраши, оппоқ либосда уйига олиб келиши каби чиройли удумларимиз, қадриятларимиз бугун ҳам мавжуд, аммо шунинг билан бирга Одам Ато ва Момо Ҳавводан қолган суннатни амалга ошириш борасида йигитлар қолиб айрим қизларнинг пешқадамликни қўлга олаётгани сир эмас.
Бўй қизи бор оналар келин қидираётган оналардан кўра ташаббускорроқ, эпчилроқ бугун. Дастлаб, «замонавий» оналар қизларини ясантириб-безантириб, ўзлари билан тўй-ҳашамларга етаклаган бўлсалар, кейинчалик секингина яхши ўғли бор хонадонларни суриштиришни бошладилар. Бора-бора чевар, пазанда, ширинсўз, ишбилармон, тадбиркор ва яна анча-мунча хусусиятга эга гўзал қизи борлигини очиқчасига эълон қилиш урфга кира бошлади. Ҳатто қизига қўшиб яхшигина совға-салом қилишларини ҳам қистириб ўтишга уялмайдиган бўлишди. Яқиндагина бир аёлдан «Яхши куёв топиб бериш 500 доллар экан», деган оғзаки эълонни эшитиб ҳайратландим. Майли бу нарсага ижобий қараса бўлади. Тўғри-да, бир парча этлигидан оқ ювиб-оқ тараб, ўстирган қизни билиб-билмай нотаниш жойга узатиб куйиб қолгандан кўра суриштириш (йигит қидириш) айб эмас, дейиш мумкин.
Бироқ, оналаридаги бундай саъй-ҳаракатдан ўрнак олаётган айрим ойдек қизларимизнинг уяту андишани бир четга йиғиштириб, севги изҳор қилиш бобида биринчиликни қўлга олаётганларини ҳеч ҳазм қилолмайсан киши.

«Қиз эмас, бало экан!..»
Йигитларни «саралаб» ишқ-муҳаббат изҳор этаётган, ҳатто рад жавобини эшитсалар ҳам «аҳд»ларидан қайтмаётган қизларимиз борлигини эшитганда хижолат тортаман. Айрим қизларимиз ўзларини шундай тутишадики, уларнинг хатти-ҳаракати, гап-сўзидан ҳатто эркаклар қочишга жой тополмайдилар. «Биттаси илашиб олди, ҳеч ҳам қутулолмаяпман», деган гапни илгари хотин-қизлардан эшитсак, ҳозир бунақа гапларни йигитларимизнинг тилидан эшитяпмиз. «Ишбилармон» қизлар эса бир вақтнинг ўзида бир неча йигитларнинг «бошини айлантириш»ни завқли эрмакка айлантирганлар.
Айниқса, уяли телефон деган дастёр чиқди-ю, қизларнинг оташин муҳаббат изҳорларининг кети узилмай қолди. Аслида техниканинг ривожи натижасида беминнат дастёрга айланган телефонлар узоқни яқин қиладиган, энг тез хабарлашиш воситаси ҳисобланади. Эътибор беряпсизми, хабарлашиш воситаси. Бироқ бугунги кунда уяли алоқа нафақат қисқа, лўнда хабар етказиш, ҳол-аҳвол сўраш эмас, балки таъбир жоиз бўлса, лақиллашиш, ғийбатлашиш, муҳаббат изҳор қилиш воситасига айланиб кетди. Жамоат транспортларида, кўчалар, тўй-маъракаларда овозини баралла қўйиб гаплашаётган, ҳатто энг нозик туйғу – ишқдан сўз очаётган, баъзан тортишаётган, хунук сўзлар билан сўкинаётган ёшларни тез-тез учратамиз. Телефондаги узоқ суҳбатлар борасида йигитлар қизлар олдида ип эшолмай қолган. Қулоғидан телефон тушмайдиган қизалоқларимизни ҳар қадамда учратавериб, кўзларимиз ўрганиб кетди. Баъзан ўйлаб қоласан, улар соатлаб ким билан ва нима ҳақида суҳбатлашаркин?
Бир куни телефонимга нотаниш рақамдан SMS келди: «Сардор ака мени кечиринг, мен сизни севаман деб ўйлардим, лекин ундай эмас экан, бошқасини севиб қолдим». Ёзувни ўқиб, ҳайратландим. Биринчи томондан бу қадар очиқ сўзларни ёзаётган қизнинг кимлигига қизиқсам, иккинчи томондан унинг қилмишидан ҳайратланардим. Орадан бир кун ўтгач, қизгинадан яна SMS келди: «Нега жимсиз, жаҳлингиз чиқдими? Нима қилай, кўнгилга буюриб бўлмас экан, усиз яшолмайман. Мени унутинг». Ўйлаб қолдим, қизгина «ака»си ёзаётган хатларига жавоб бермаётганидан хавотирдами ёки навбатдаги севгилисига сўнган муҳаббати ҳақидаги хабар етиб боришидан қўрқяптимикин? Хуллас, минг бир хаёлда қизгинанинг «сири»ни ишхонамдагиларга айтдим. Бу воқеага қизиққан ҳамкасб йигитлар шаҳар телефони орқали нотаниш қизнинг рақамини теришди. У томондан ҳам дарровгина жавоб келди. «Сиз менга адашиб хабар юборибсиз, мен Сардор акангиз эмас, Сарвар акангизман», - деди ҳамкасбларимдан бўлган бир йигит. Қизгина жим қолди. «Бечорани уялтирдингиз», дедим ҳамкасбимга. Чамамда қиз Сардор акаси ва Сарвар акасининг рақамларини бир-бирига жуда ўхшашлигини аниқлади, шекилли, «Узр, адашибман», - деди. Унинг хижолат бўлганидан бироз кўнглим тинчиди. Майли, бировни алдаб юргандан кўра, бошқани ёқтириб қолганини айтишга журъати етгани айб эмас-ку, деб ўйладим. Аммо ҳамма воқеа ундан кейин бошланди.
- Келинингиз билиб қолса, ўйинимиздан ўт чиқади-да, опа. Бу қиз эмас, бало экан! - деди бир куни Сарваржон. Ўша Сардорга бўлган севгиси тугаб, бошқа йигитга ошиқ бўлган қизгина энди ҳамкасбим Сарварга тинмай қўнғироқ қилиб, учрашувга таклиф қилаётган эмиш. Ҳар гал телефон қилганда, «Овозингиз жуда ўктам экан, сизни кўргим келяпти», деган гапни қайта-қайта такрорларкан. Сарваржон уйланганлиги, фарзанди борлигини, бор-йўғи қизиқиш орқали қизга телефон қилганини, бошқа нияти йўқлигини айтса ҳам, қиз тушунишни истамас, «Мени тинч қўйинг», деганига қарамай, йигитга тинмасдан SMS юбораётган экан. Ҳатто бир гал суратини ҳам юборибди. Нима қилишга бошим қотди. Ўша севгиси сероб қизгинага қўнғироқ қилиб, қаттиқ-қаттиқ гапиришга мажбур бўлдим. Менинг сўзларим унга қандай таъсир қилди, билмадим, лекин Сарваржон бир балодан қутулди...
Муҳаббат шундай туйғуки, у сўзлар билан эмас, кўзлар билан изҳор қилинади. Қалбдаги титроқлар билан жавоб қайтарилади муҳаббат изҳорига. Энди фикрлаб кўрайлик-чи, уяли телефонда бундай имконият борми? Йўқ. Демак, телефон орқали қилинаётган дил изҳорларида ростдан кўра ёлғон, ғурурдан кўра худбинлик, уятдан кўра беандишалик кўп. Афсуски, миллий маънавиятимизга, ахлоқ-одобимизга зид бўлган бундай ҳолатларни ҳаётимизда тез-тез кузатмоқдамиз.

Жаннатга дахлдорлик осон эмас
Қиз болага гўзал тарбия берган, яхши жойларга никоҳлаб узатган киши жаннатга дахлдор, деган маънодаги Ҳадиси шарифлар бор. Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат саналиши билан бирга, у ота-онага топширилган масъулияти жуда катта омонатдир ҳам. Уни ақлан ва жисмонан соғлом ҳолда парвариш қилиш, одоб-ахлоқ ва уят-андиша, миллий маънавият, қадриятларга доир барча маълумотларни ўргатиб бориш ҳар бир ота-онанинг вазифаларига киради. Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб-ҳунарлари учун асос ва пойдевор ҳисобланади.
Шу ўринда ҳиндларнинг «Девдас» фильмидаги бир кўринишни эслатишни жоиз деб билдим: юрагида муҳаббати тўлқинланиб, қиз болалик ғурурини бир четга суриб, ишққа тўла кўнглининг майлига бўйсунган қиз Девдаснинг уйига боради. Бироқ у ердан боши эгик ҳолда қайтади ва қизга онаси: «Уйдан чиқиб кетаётганингда, елкангда оиламиз шаънини ортмоқлаб кетган эдинг, уни ташлаб келибсан-да» дейди ва ориятига чидолмай, қизини тез кунда эрга беришга қасам ичади. Мазкур саҳнани келтиришдан мақсад шуки, биз фарзандларимиз, айниқса, қизларимизга зиммаларида ота-она ор-номуси, оила шаъни, миллат шарафини кўтариб юрганларини ва бу бойликни бой беришга, булғашга ҳақлари йўқлигини бот-бот эслатиб, уқтириб туришимиз лозим.

MA`RIFAT GULSHANI GAZETASIDAN


Расскажи друзьям:


Категория: Mutolla uchun | Ko'rildi: 1026 | Qo'shdi: JanoB-PrikoL | Reyting: 0.0/0 Печать страницы
Izohlar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Ro'yhatdan o'tish | Kirish ]
������ �� ������ ZeroParking
Личный профиль
Avatar qoyilmagan!

Guruh:
Mehmonjon
Soat:22:35

Login: Mehmon
ID: 0
Твой IP:3.141.192.36
Профиль
Читать ЛС ()


Голосовой поиск

Топ рисунок

TOP mp3